Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 21)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 149/V Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 111а) Асар боши (в. 111а) : قال النبى الله صلى الله عليه وسلم ستفترق أمتى …

Батафсил

شرح بدان (Шарҳу бидон)

№ inv. MR 45/VIII Муаллиф. муаллиф номаълум. Грамматика. Асар Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.) нинг араб тили морфологиясига оид “Бидон” асарига шарҳ бўлиб, Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 84а). Асар боши (в. 84а) : بدان اسعدك الله …

Батафсил

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (بدان) Сарфи Баҳоий (= Бидон) № inv. MR 232/VI Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 64/V Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 82б). Асар боши (в. 82б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …

Батафсил

تصريف العزّي Тасриф ал-иззи

№ inv. MR 232/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 41а). …

Батафсил

العوامل المائة (في النحو) Ал-авомил ал-миа (фи ан-наҳв)

№ inv. MR 181/IV Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. …

Батафсил

الكافية فى النحو Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 106/I Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Батафсил

حركات الإعراب Ҳаракот ал-эъроб

№ inv. MR 123/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).  Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. …

Батафсил

مطالب المصلي (فقه كيدانى) Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний)

№ inv. MR 98/II Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 194б). …

Батафсил

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 102 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил