Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 188

Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
  2. Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
  3. Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
  4. Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ابتدا ميكويم بنام خدا                  كز دو حرف آفريد ارض وسماء …

Асар сўнги (в. 94б) :

… باز چون آری حدیث گفته را                کس نگرداند قضای رفته را

باز کی گردد چو تیر انداختی                    همچنین عمری که ضایع ساختی

هر که بی اندیشه گفتارش بود                    پس ندامتهای بسیارش بود

تا نگفتی می‌توانی گفتنش                         چون بگفتی کی توان بنهفتنش

Колофон (94б) :

شكر  بحد بحضرت  علام مهمات المسلمين كتب وتمام

شد بتوفيق خداي خاص عام اين كتابت روز دوشنبه تمام

هركه خاند دعا طمع دارم

زانكه من بندهء كنه كارم

والله اعلم بالصواب تمام

Кўчирилган сана (94б) : душанба куни тугатган.

Настаълиқ. 94 варақ. (в. 1б-94б) ; + 01 бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´90 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …