Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 45)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

معرفة المذاهب (Маърифат ал-мазаҳиб)

№  inv. MR 94/VI Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар 7 фаслдан иборат бўлиб, уларда ислом умматининг турли фирқаларга бўлиниб кетишлиги, нажот топадиган аҳли сунна вал жамоанинг сифатлари ҳамда ҳар бир фирқа ҳақида қисқа-қисқа маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимаси ва охирида китоб муаллифи сифатида Абу Ҳанифа кўрсатилган. Лекин буни Абу Ҳанифанинг асари …

Батафсил

اجزاء العلوم من المسائل والمبادى من الوسائل (Ажзаъ ал-улум мин ал-масоил ва ал-мабодий мин ал-васоил)

№ inv. MR 131/I Муаллиф номаълум. Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда оламнинг яратилиши, борлиқни табий ва мантиқий ҳамда ақлий равишда англаб етиш, борлиқни беш қисмдан иборат эканлиги ҳамда материалистларнинг борлиқ ҳақидаги қарашларига  тааллуқли маълумотлар ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : …هو الذي يلزم تصوه من …

Батафсил

حاشية على شرح الشمسية للراضى (Ҳошияту аъла шарҳ аш-шамсия лир-Розий)

№ inv. MR 60/V Муаллиф: Маҳмуд ибн Неъматуллоҳ Бухорий (в. 125 б) (909/1503-937/1530). Мантиқ. Ушбу рисолада предметнинг суратини кўз орқали инсон ақлида тасаввур қилиниши ҳамда тасаввур орқали илм хосил бўлиши бир неча қисмли таърифотлар ва баҳслар билан баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 125б). Асар боши (в. 125б) : الحمد الله …

Батафсил

دربيان مسايل طريقهء تكفين و تجهيز جنازه (Дар баёни тариқаи такфийн ва тажҳизи жаназа)

№ inv. MR 192/III Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар тўрт фаслдан иборат бўлиб, уларда маййитни ювиш, кафанлаш, жаноза намози ва қабрга қуйиш, қабрни зиёрат қилиш билан боғлиқ шариат урф-одатлари келтирилган. Машҳур фақиҳ алломаларнинг “Канзу-л-ибод”, “Заҳира”, “Ҳидоя”, “Бурҳония”, “Сирожия”, “Хония”, “Таҳовий” ва “Солату Масъудий” сингари фиқҳий асарларидан, шунингдек, Имом Сарахсий, Имом …

Батафсил

عين العلم (Айн ал-илм)

№ inv. MR 92/IV Муаллиф. Муҳаммад ибн Усмон ибн Умар Балхий (ваф. 800/1397 й.). Фиқҳ. Аллома мутаккалим, тилшунос, тасаввуф илмининг етук ҳинд олимидир. Асар диний қонун-қоидалар (тавба, рўза, ҳаж, ҳадислар) бошқа мавзуларни 10 та бобга бўлинган бўлиб, шунингдек, таом ейиш, ухлаш, сафарга чиқиш, тўй ва маросимлар ўтказиш одоби ва усулларини ҳам …

Батафсил

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва …

Батафсил

اسرارالاولياء (Асрор ал-авлиё)

№ inv. MR 72/V Муаллиф. Бадрддин Исҳоқ Деҳлавий. Тасаввуф. Асар ўн етти бобдан иборат бўлиб, тўлиқлигича тасаввуфга бағишланган. Унда сўфийликнинг Жунайд Боғдодий ( ваф. 830/1427 й.) ва Хўжа Абу Бакр Шиблий (ваф. 859/1455 й.) сингари машҳур намоёндаларининг муридларга панду насихатлари ва улар билан алоқадор ҳикоялар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 68б). …

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 41 Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил

ترغيب الصلوت (Тарғиб ал-солат)

№ inv. MR 220/I Муаллиф. Муҳаммад ибн Аҳмад Зоҳид. Фиқҳ. Асарда намознинг фарз қилиниш тарихи, шартлари, арконлари, жамоат намози, намоздан кейин ўқиладиган дуоларнинг фазилати ва намозни бузадиган амаллар келтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : الحمد الله الذى جعل الصلوت و سيد الى الصيات سببا لرفع الدراجات …

Батафсил

خلاصة الفقه (Хулосату ал-фиқҳ)

№ inv. MR192/VII Муаллиф. Абдулатиф ал-Лаҳурий Фиқҳ. Асар ўн саккизта бобдан иборат бўлиб, уларда тавҳид, Расулуллоҳнинг сифатлари, иймон сифатларининг зикри, мерос ҳақида, таҳорат, ғусл, мусулмонинг одоби, иймон, иймоннинг икки қисмга бўлиниши ва унинг шартлари, ақоид илми, суннатларга амал қилиш, фарз, вожиб, суннатнинг турлари, илм ўрганишликнинг фарзлиги, сатр авратнинг фарзлиги, талоқнинг турлари, …

Батафсил