Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الحكمة الخاقانية Ҳикмат ал-Хоқонийя

الحكمة الخاقانية Ҳикмат ал-Хоқонийя

№ inv. MR 111/II

Муаллиф номаълум.

Мантиқ.  Асар мантиқ илмига оид бўлиб, муаллиф “Ҳикмат ал-айн”, “Шарҳи ҳикмат ал-айн” ва  Саййид Шариф Журжонийнинг ҳошиялари асосида ёзилган шарҳ. Асар уша даврнинг ҳукмдори Ҳоқон Саййид Субҳонқули Муҳаммад Баҳодирхон (1091/1680-1114/1702 й.) ҳомийлигида ёзилганлиги учун китобнинг номланишида унга нисбат берилган.

Нусха тўлиқ эмас. 

Басмала (в.177б) .

Асар боши (в.177б) : 

الحمد لمن اخرح الممكنات الى عرضة الوجود من كم العدم وتنزه عن امارة الامكان والحدوث والعدم واتقف ما على مرتبة العدم …

 Асар сўнги (в. 200б) :

… ان الخصم كما يكون الاشعري كذلك يكون غيره ممن وهب  ...

 Библиография : А.Навоий, 501. 

Настаълиқ. 23 варақ.  (в. 177б-200б) : 21 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm.  ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Мулло Абдужаббор.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати :  нусха муқоваси, варақларининг чет қисми намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …