Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 125/II

Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб,  мантиқ илмига оид  турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 124б).

Асар боши (в. 124б) :

قال ورتبته على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اقول الرسالة مرتبة على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اما المقدمة ففى ما ماهيته منطق …

Асар сўнги (в. 129б) :

… المطلوب يتوقف ح علي استحرضار مالا نهايته له  و استحضار مالا نهايته له محال و الموقوف علي المحال محال فان قلت …

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 124б– 129б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 230´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …