Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя

№ inv. MR 105/VI

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 87б).

Асар боши (в. 87б) :

و لما اشار الى من سعد يلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا …

 Асар сўнги (в. 121а) : 

… وخارجه عن موضوعاته لامتناع ان يكون جزاء الشيء مطلوبا بثبوته بالبرهان ولكن هذا اخرالكلام في الرسالة الشمسية

 Колофон (в. 121а) :                                                                                 تمت الكتاب

 Настаълиқ. 35 варақ. (в. 87б-121а) ; 13 қатор ;  мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´65mm.  ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.  

 Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.   

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …