Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الفقه الأكبر Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар (140а)

شرح الفقه الأكبر Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар (140а)

inv. MR 109/V

Муаллиф. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.).

Ақоид. Асар Абу Ҳанифанинг “Фиқҳ ал-акбар” асарига шарҳ бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 32б).

Асар боши (в. 32б( :  

الحمد الله الذي هدانا الى طريق السنة والجماعة بفضله العظيم  والصلوة والسلام على رسوله محمد وحبيبه الذي كان على خلق عظيم وعلى آله واصحابه الداعين الي الصرات المستقيم اما بعد …       

              Асар сўнги (в. 56а) :                    

… قول الامام الاعظم قال الامام الاعظم له يهدى من يشاء الى صراط المستقيم كانه قال فما علينا الا البلاغ المبين اللهم يا هادى المهتدى 

 Колофон (в. 56а) :   تمت تمت                                                                                    

 Настаълиқ. 25 варақ. (в. 32б-56а) ; 56а варақда Фиқҳи Кайдоний асарининг 9 қатори бор ; 57а  бўш варақ ; 17 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари йўқ, асарнинг варақлари титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …