Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)(Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)(Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 98/1

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ.Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. 

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

 الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

 Асар сўнгги (в. 193б) :

 

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

 Колофон (в. 193б) :

تمت الكتاب والله اعلم بالصواب سنة ١٢٦٤

 شد بتوفيق خداى لا ينام

ان كتابت روز پنجشنبه تمام

 Кўчирилган сана (в. 193б) : 1264/1848 й.  Пайшанба куни тугатган.

 Настаълиқ. 193 варақ. (в. 1б-193б) ; + 01а-03а варақларда хаттот машқи бор ; 194а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ;  шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланиб, титилиб кетган. Муқоваси чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …