Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 54)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

Ҳафтияки шариф (هفتیک شریف)

№ inv. MR 34 Ушбу Ҳафтияки шариф “Сабаъ” суранинг 7-ояти, Фотир, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, …

Батафсил

Қуръони Карим (القرآن الكريم)

№ inv. MR 177 Ушбу Қуръон нусхаси 28-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 58 (“Мужодала”) сурасидан бошланиб, 66 (“Таҳрим”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : قد سمع الله قول التى تجادلك فى زوجها وتشتكى الى الله والله يسمع تحاوركما ان الله سميع بصير … …

Батафсил

يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

№ inv. MR 114 Муаллиф номаълум. Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … بر نسحت سزكا …

Батафсил

بياض (Баёз)

№ inv. MR 216/II Муаллиф номаълум. Шеърият. Асарда тасаввуфий шоир, тариқат пешвоси Аҳмад Яссавий ҳикматлари баён қилинган бўлиб, унда инсонийлик, солиҳликнинг оқибатлари, дунёнинг фонийлиги ҳақида байтлар келтирилган. Шунингдек, асарда Бобораҳим Машрабнинг  (47б) ўлим ҳақида айтган наъатлари ва  Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўлим ва қиёматдаги ҳисоб-китоб ҳақида айтган сўзлари  Собир Сайқалий томонидан назм …

Батафсил

سراج الابرار ومنهاج الانهار (Сирож ал-аброр ва минҳаж ал-анҳор)

№ inv. MR 74/IX Муаллифи: Али ибн Асад Исфаҳоний. Ақоид. Асар тарбия, одоб-ахлоқ, панд-насиҳатга бағишланган ва 19 бобга ажратилган. Асарда қиёмат башорати, жаннат тимсоли ва дўзахдаги азоблар баёни ва маст қилувчи ичимликларнинг ман қилиниши каби масалалар баён қилинган. Мавзулар  оят ва ҳадислар билан кенг ёритилиб берилган. Муаллиф ҳақида маълумот ҳозирча топилмади. …

Батафсил

الرسالة العزيزية حاشية على حاشية الخيالى على اساس (Ар-Рисолату ал-Азизияти ҳошияту аъла ҳошияти ал-Хаёлий аъла асос)

№  inv. MR 60/III Муаллифи: Жалол ибн Хўжа Муҳаммад Абдуобид ибн Хўжа Муҳаммад Тоҳир (XVII аср) (115а). Ақоид. Асар муқаддима тарзида Абдулҳаким ибн Шамсиддиннинг “Таълиқот ала ал-ҳошия ала шарҳи ал-ақоид ал-насафия” асарига ёзилган ҳошия билан бошланган бўлиб, мазкур муқаддимада “асос” сўзини турли калималар билан бирикиб келишига қараб унинг  маънолари шарҳланган. Асарнинг …

Батафсил

Девони Бедил

№ inv. MR 113 Муаллифи: Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил

مجموعة الشعراء فضلي (Мажмуъат аш-шуъаро Фазлий)

№ inv. MR 50 Муаллифи. Фазлий Намангоний (XIX аср).  Шеърият. Қўқон хони Амир Умархон даврида  яшаб ижод қилган шоир. Фазлий Қўқон хонлигида Умархон бошчилигида ташкил қилинган шоирлар мушоирасидаги шоирлардан бири бўлган. Унинг қаламига мансуб бу асар қасида, ғазал ва рубоийлардан жамланган. Шунингдек,  бу мажмуада Амир Умархон даврида яшаб ижод қилган шоирларнинг …

Батафсил

شرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)

№ inv. MR 63/I Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад (в. 1а) . Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Батафсил

Сарфи Баҳоий

№ inv. MR 116/VII Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 79б ). Асар боши (в. 79б) : …

Батафсил