Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / سد اسكندرى (Садди Искандарий)

سد اسكندرى (Садди Искандарий)

№ inv. MR 230/V

Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.).

Достон. Асар “Хамса”достонидаги бешинчи Садди Искандарий достони бўлиб, воқеалар ривожи XIV аср Мовароуннаҳр ва Хуросонда рўй берган сиёсий ғалаёнлар, шунингдек, Ҳусайн Байқаронинг олиб борган номақбул олиб борган сиёсати ва ўғли Бадиуззамонга адолатли подшоҳ бўлиб, юртда осойишталик ўрнатиб, халқни меҳрини қозонишини айтган. Асарда бир қанча адолатли, ҳотамтой шоҳ ва подшоҳлар ҳақида ривоят, ҳикоялар келтирган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 446б).

Асар боши (в. 446б) :

خدايا خداليق مسلم سنكا         بارهمى شه كداليق سنكا

خداوند بى مثل مانند سين      خداوندلارغه خداوند سين …

Асар сўнги (в. 607б) :

… الاردين برى مهر پر نور ايرور          كه هر نامه باشيدا مزكور ايرور

برى اولكه يوز لطف ايرور ذاتيغه        كه فرهاد شيرين ايرور آتيغه …

Библиография : Kat.I.R I, № 187 ; СВР IV, № 5057-5059, 5061, 5063-5066, 5068-5078, 5080-5085

Настаълиқ. 161 варақ. (в. 446б-607б) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´90 mm. ; варақ ўлчами : 300´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякидан ажралган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …