№ inv. MR 230/III
Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.).
Достон. Асар “Хамса”достонидаги тўртинчи “Фарҳод ва Ширин” бўлиб, достон 54 боб, 5782 байтдан ташкил топган. Шарқ тарихидаги Хусрав ва Ширин воқеасини бадиий жиҳатдан қайта ишлаб, Фарҳод тимсоли орқали ўзининг комил инсон ҳақидаги қарашларини ёритиб берган. Навоий достони орқали Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий анъаналари янгиланган бўлса, ундан кейин бу сюжет турк мумтоз адабиётининг ўзак муаммоларини ҳал этишда асосий ўрин тутди ва бу йўналишда Аҳмад Ризвон, Жалилий, Ҳаримий, Бафқий, Урфи Шерозий ва бошқа достонлар яратилди.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 189б).
Асар боши (в. 189б) :
بحمد كه فتح ابواب المعانى نصيب ايت كونكلومه فتح اولماغ آنى
كزومكا اول اشيك قفل ين هديد ايت انينك فتحغه كلكيم نى كليد ايت …
Асар сўнги (в. 330а) :
… مينكا توتغيل كه سوزنى كوته ايتتيم تناى بير لحظه كيم منزلغه يتتيم
تاپب اتمام چون شیرین و فرهاد بو محزون نى الار روحى قيلور شاد
Библиография : Kat.I.R I, № 803-804 ; СВР II, № 1213-1238, 1250 ; VII, № 5057, 5059-5075, 5077-5085.
Колофон (в. 330а) :
الهى توان كن كه پایان کار
کرم ساز نامم به نيكى برار تمت
Настаълиқ. 141 варақ. (в. 189б-330а) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´90 mm. ; варақ ўлчами : 300´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган. Варақларини қурт еган. асар таъмирга мухтож.