Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 211)

ЯНГИЛИКЛАР

Покистон телевидениеси Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

Шу кунларда Покистон Ислом Республикасининг MIDAS Group медиа ширкати ижодий гуруҳи Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш мақсадида юртимизда бўлиб турибди. Сафар давомида покистонлик мутахассислар Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжоларида бўлиб, дин уламолари ва соҳа мутахассислари билан суҳбат ўтказишни режалаштирганлар. 8 сентябрь куни MIDAS Group медиа ширкати вакиллари Ўзбекистон …

Батафсил

Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик кенгайтирилади

Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик фаоллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Миср президентларининг кенг доирадаги музокараларида фикр алмашилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилган. 

Батафсил

Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид ўн иккита ҳужжат имзоланди

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди.  Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.  Президентлар бўлиб ўтган …

Батафсил

Саудияда аждодларимиз қолдирган вақф Ўзбекистон ҳожиларига ҳам йўналтирилади

Тақдир тақозоси туфайли ўтган асрнинг 20-30-йилларида ўзбек миллати вакилларидан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, жумладан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган. Улар Саудиянинг Макка, Мадина, Тоиф шаҳарларда таълим, тижорат ва бошқа муҳим жабҳаларда фаолият юритиб, катта ҳурматга сазовор бўлишган. Жумладан, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжид ул-Ҳаром ва Расулуллоҳ масжидлари …

Батафсил

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида нутқ сўзлади

Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида 3 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи саммити бўлиб ўтди.  Унда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди. 

Батафсил

Ўзбекистон Искандария кутубхонасига Фарғоний ҳайкалини тортиқ қилади

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳирага хизмат сафарини амалга ошираётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳайъати кеча, 26 август куни Қоҳира ислом санъати музейида бўлди. Музейнинг бош директори доктор Мамдуҳ Усмон билан учрашув ўтказилди. Музей раҳбарияти ва учрашувда иштирок этган илмий тадқиқотчиларга Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш соҳасида республика …

Батафсил

Икки юз мингга яқин индонезиялик Ўзбекистон орқали Умрага бориши кутилмоқда

Куни кеча, Макка шаҳридаги “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида Ўзбекистон “Ҳаж-2018” ишчи гуруҳи раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан бошчилигида, Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ва Индонезиядаги “Бурҳонул Ҳидоя” ширкати раҳбарлари ўртасида мулоқот ташкил этилди. Учрашувда индонезиялик зиёратчиларни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ҳисобланган Самарқанд ва Бухоро орқали Умра зиёратига боришини ташкил …

Батафсил

Зиёрат туризми ривожи Маккада муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, бугунги кунда соҳани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, туризмнинг энг ривожланган йўналишларидан бири – зиёрат туризми ҳисобланади. Ушбу йўналиш бўйича юртимизда мақтанса арзигулик қанчадан-қанча қадимий ёдгорликлар, тарихий обидалар бор-ки, уларни жаҳон ҳамжамиятига кўз-кўз …

Батафсил