Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Халқаро семинар иштирокчилари Марказ фаолияти билан танишди

Халқаро семинар иштирокчилари Марказ фаолияти билан танишди

Айни кунларда Тошкент шаҳрида “Дин ва қонун устуворлиги” мавзуида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Америка илмий-амалий семинари иштирокчилари 6 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, бу ерда ибодат ва зиёратга келганлар учун яратилган шарт-шароит билан танишди. Муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳаққига тиловат қилинди.

Шундан сўнг халқаро семинар қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказда меҳмонларни директор Ш.Зиёдов кутиб олиб, ҳадисшунослик, қуръоншунослик, калом илми каби йўналишлардаги илмий тадқиқотлар, таржимонлик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Марказ музейи фондидан ўрин олган нодир экспонатлар, қўлёзма манбалар нусхалари, деворий суратлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Маълумот учун айтиш жоизки, куннинг иккинчи ярмида меҳмонларнинг Ўзбекистон ва Америка илмий доиралари вакиллари иштирокида Самарқанддаги Ёшлар марказида бўладиган “Динлараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбатида қатнашиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …