Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг …
БатафсилТарғибот гуруҳининг бу галги манзили “Ипак йўли” туризм халқаро университети бўлди
Ўзбекистон-буюк алломалар юрти! Бу табаррук заминдан нафақат ислом дини ривожига, балки жаҳон мамлакатлари илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган минглаб аллома ва мутафакирлар етишиб чиққан. Имом Бухорий, Исо Термизий ва Ҳаким Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу …
БатафсилТАТУ Самарқанд филиали талабаларига Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий-маънавий мероси тўғрисида маъруза қилинди
Хабарингиз бор, айни кунларда Самарқандда буюк аллома, калом илмининг асосчиси Имом Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу галги тарғибот тадбири 19 февраль куни Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси хусусида маъруза қилди. Шунингдек, …
БатафсилIСESCO раҳбари биринчи ўринбосари Наджиб Рахиати бошчилигидаги делегация аъзолари Марказга ташриф буюрди
Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (IСESCO) раҳбари биринчи ўринбосари Наджиб Рахиати бошчилигидаги делегация аъзолари 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу ерда муҳаддислар султони ҳақига …
БатафсилПрезидент Туркияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди. Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар. Президентимиз Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган. Манба: president.uz
БатафсилНавбатдаги тарғибот тадбирлари ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ташкил этилди
Имом Мотуридийнинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий бўлиб, у киши ҳақида ёзган тарихчилар турли юксак ва шарафли лақаблар билан безаб зикр қилганлар. Таниқли тарихчи Кафавий ва бошқа бир қатор муаллифларнинг ёзишларича, Имом Мотуридий ўз замонасидаёқ “Тўғри йўлга бошловчи имом”, “Суннат ва ҳидоят аҳлига …
БатафсилЎзбекистон Президенти Туркияга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва …
БатафсилЭзгу ният ва хайрли мақсад ҳаётда ўз тасдиғини топади
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2020 йил 8 Феврал, 11-сон
БатафсилАНҚАРА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИДАН САБОҚ БЕРМОҚДА
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасида илмий семинарлар ўз фаолиятини бошлади. Дастлабки машғулотни Туркиянинг Анқара университети профессори, таниқли мотуридийшунос олим Сонмез Кутлу ўтказди. Хорижлик олимларнинг илмий тажрибаларини ўрганиш, ўзаро фикр алмашиш ва илмий алоқаларни кенг йўлга қўйиш мақсадида 15 февраль куни олим Сонмез Кутлу академия ўқитувчи …
БатафсилДИНИЙ ТАЪЛИМ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ КЕНГАШ МУҲОКАМАСИДА
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги …
Батафсил