Бугун Бухоро шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Тинчлик институти томонидан “Тинчлик учун педагогика” мавзусида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун ўтказилиши белгиланган тренинг машғулотлари бошланди. Умумий машғулотларнинг 3-босқичини ташкил этувчи мазкур тренингда Марказнинг бир гуруҳ илмий ходимлари иштирок этмоқда. Машғулотлар аввалида Марказ директори Ш.Зиёдов тренинг аҳамияти, 2019 йилда ўтказилган 2 …
БатафсилЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДИНИЙ КОНФЕССИЯЛАР “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА БАЁНОТ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Ўзбекистон қадимдан турли миллат ва эътиқодга мансуб инсонлар ўзаро тинч-тотув, аҳилликда яшаб, диний ибодат ва маросимларини эмин-эркин бажариб келган бағрикенг юрт сифатида ном қозонган. Ҳар бир ватандошимиз она заминимизнинг бетакрор табиати, ўсимлик дунёсини асраб-авайлашни ўзининг муқаддас бурчи, инсонийлик вазифаси деб билади. Негаки, табиатни асраш, атроф-муҳитни покиза тутиш башарият учун ҳаёт-мамот …
БатафсилИмом Бухорий ҳақидаги билимлар синовдан ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан мамлакатимиз таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбирларини ташкил этишда Имом Бухорий ва кўплаб улуғ алломаларимиз ҳаёти хамда бой илмий-маънавий меросига оид ижтимоий сўровномалар ўтказиш, халқчил ва оммабоп маълумотларни етказиш, бундан ташқари интернет тармоғи орқали аноним викторина тарзидаги тест саволларини мунтазам …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов марказ фаолиятининг 2021 йил якунлари юзасидан БАЁНОТИ
Диққат, ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази алломаларимиз асарларидаги ҳикматли ўгитлар ҳамда улар қолдирган бой маънавий меросни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида “Муснади Кеший”дан дурдона ҳадислар” туркумидан ислом илм-фани тараққиётига, айниқса, Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожига ўзининг муҳим асарлари, шогирдлари билан улкан ҳисса қўшган буюк муҳаддис …
БатафсилМаккада “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Макка Савдо-саноат палатасининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган Инвестицион ва туристик кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Саудия Арабистони савдо вазири, ахборот вазири вазифасини бажарувчи Мажид ал-Қасабий ушбу тадбирнинг фахрий меҳмони бўлди. Тақдимот чоғида ушбу китобда …
Батафсил“Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида “Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, Республика Ибн Сино фонди ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирни …
БатафсилМАРКАЗ ҲAМКОРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
24 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган Aл-Бухорий университети раҳбарияти вакиллари, таъсисчи Нозимжон Мaмaтaхунов ҳамда университет ректори Музаффар Aҳмедов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, Марказ фаолияти, кутубхона ва музей билан таништирди. Ташриф давомида Марказ ва …
БатафсилЁЗМА МАНБАЛАР – БЕБАҲО БОЙЛИК
Мамлакатимизда қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштиришга устувор йўналишлардан бири сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлди. Қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом …
БатафсилМОВАРОУННАҲР ТАРИХИГА НАЗАР
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Бу галги семинарда Франция миллий тадқиқотлар маркази қошидаги Шарқ ва Ғарб археологияси ва филологияси қўшма …
Батафсил