Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 204)

ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Кеча 10 октябр Қирғизистондаги Қирғиз Турк  Манас Университетининг  Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. “Ўрта Осиё олимларининг ислом маданиятига қўшган ҳиссаси”  номли конференцияни Қирғиз Турк  Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди. Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан  қатнашаётган 3 илмий …

Батафсил

Ўзбекистон Президенти Франция Сенати Раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Париж шаҳрида Франция Республикаси Сенати Раиси Жерар Ларше билан учрашди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Сенат Франция парламентининг юқори палатаси бўлиб, унинг аъзолари умумий билвосита овоз бериш йўли билан сайланади ҳамда мамлакат ҳудудларига вакиллик қилади. 

Батафсил

Ўзбекистон – Франция муносабатларида янги давр бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.  Икки давлат байроқлари билан безатилган “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. 

Батафсил

Ўзбекистонлик қориларнинг Мадинадаги мусобақада иштироки хусусида

Аввал хабар берганимиздек, 3 октябрь Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро …

Батафсил

Сурхондарёда янги илмий тадқиқот маркази, масжид ва имомлар учун кўп қаватли тураржойлар қурилмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Термиз шаҳрида Имом ат-Термизий номидаги илмий тадқиқот маркази, 2500 ўринга мўлжалланган масжид, 138 ўринли меҳмонхона ҳамда оталар чойхонаси, шунингдек,имомлар учун 5 та икки қаватли турар жойлар ва бошқа бир неча хизмат кўрсатиш иншоотлари …

Батафсил

Пайғамбаримиз авлодлари мақбараси

Сурхондарё – ҳаётини муқаддас ислом динини тарғиб этишга, диний ва дунёвий илм-фан ривожига бағишлаган Ҳаким Термизий, Варроқ Термизий, Исо Термизий каби буюк алломаларга бешик бўлган замин. Қадимдан бой маданият ва маърифат ўчоғи сифатида танилган воҳада кўплаб азиз-авлиёлар, уламо ва фузалолар мангу қўним топган.

Батафсил

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттирди.   Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради.

Батафсил

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тасдиқланди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  ташаббуси билан Тараққиёт стратегияси марказида Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низом муҳокамасига бағишланган Брифинг ва Матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил