Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 98)

ЯНГИЛИКЛАР

Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Тайинлов Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 25 майдаги фармонига мувофиқ, Шоазим Шоисломович Миноваров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ш.Миноваров айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори лавозимини ҳам сақлаб қолган. ЎзА  

Батафсил

АФВ — ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида одамларни рози қилиш, адашганни тўғри йўлга бошлаш, йиқилганни суяш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ана шу улуғвор тамойил асосида, қолаверса, халқимизга хос инсонпарварлик, кечиримлилик ва бағрикенглик қадриятларини эътиборга олган ҳолда, ҳаётда билиб-билмай хато қилган, жиноят кўчасига кириб қолган инсонларга мурувват кўрсатилмоқда, уларни тўғри йўлга …

Батафсил

Бугун туғилган кун – Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди! Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла …

Батафсил

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида 20 май куни Zоом видеоконференция дастури орқали “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувликнинг муҳим омили” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда иштирокчиларга ўзбек халқи азалдан турли урф-одат, маданият, тил ва …

Батафсил

Индонезия парламенти вакиллари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Айни кунларда расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб турган Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегация аъзолари 19 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди. Марказ директори Ш.Зиёдов меҳмонларга мазкур илмий муассасанинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро …

Батафсил

МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ПОЙДЕВОРИ

Сирдарё ва Амударё бўйларида қадим-қадимдан деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик тараққий топган, илм-маърифат ривожланган. Ўзбек халқи ушбу катта минтақадаги қардошлари билан биргаликда ислом дини, маданияти, маънавияти ҳамда маърифати равнақига алоҳида таъсир кўрсатган. Исломий қадриятлар негизида шаклланган оилавий муҳит, ўзига хос урф-одатлар минтақа халқларининг табиатига сингиб кетган. Айни шу жиҳат улкан маданий силжишга, …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиядаги Анқара, Анқара Йилдирим Боязид университетлари ва Ислом тафаккури институти  билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 июль куни ““Саҳиҳул Бухорий” асарининг энг қадимий ва нодир қўлёзма нусхаларининг жаҳон кутубхоналарида сақланиши” мавзуида халқаро онлайн конференция ўтказилишини маълум қилади. Конференцияда “Имом Бухорийнинг ҳадис илми ривожига қўшган …

Батафсил

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган ташаббуслари изчил амалга ошмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида бир қанча долзарб ва глобал масалаларда муҳим ташаббусларни илгари суриб, уларни рўёбга чиқаришда ўзига хос модель яратди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессияларидаги иштироки ва уларда билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг амалга ошаётгани кенг жамоатчилик, халқаро экспертлар ҳамда нуфузли “ақл марказлари” …

Батафсил

Мисрдан нигоҳ: Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги йўли кузатилмоқда

Мисрда чоп этиладиган “Ал-Махруса ал-Ахбария” ва “Ал-Хабар ал-Йаум” нашрлари саҳифаларида журналист Фотима Бадави қаламига мансуб «Ўзбекистонда диний ислоҳотлар – халқаро даражадаги ибрат намунаси» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Унда бугунги кунларда Ўзбекистонда барча диний конфессиялар учун мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида самарали ва эркин иштирок этишига имкон …

Батафсил

Ҳазрати Усмон Мусҳафига бағишланган видеоролик Қувайтда намойиш этилди

«Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра, Тошкентдаги «Ҳазрати Имом» мажмуасида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафига бағишланган видеоролик Қувайт миллий телевидениесининг маданият, маърифат ва туризм соҳаларига ихтисослашган «Исро» махсус дастурида намойиш этилди. Агентлик томонидан «Ўзбекистон. Ислом қадамжолари» туркумида суратга олинган ушбу видеоролик мамлакатимизнинг Қувайтдаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди. Рамазон ойида эфирга узатилган …

Батафсил