Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил ноябрда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Ушбу лойиҳа бир йиллик тадбир эмас, балки унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчатини экиш мақсад қилинган. Жорий йилда 200 миллион туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган эди. Кузда 85 миллион туп ва баҳор мавсумида 125 миллион туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик, бу ишда жонбозлик кўрсатди.

Миллий ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида янгидан қад ростлаган биноларда фаолият бошлаган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис олий мактаби атрофидаги 6,5 га майдон кўкаламзорлаштирилиб, бир ярим мингдан ортиқ турли туман манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилган эди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мазкур ҳудудда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, қрим қарағайи, оқ қайин ва бошқа турдаги ўнлаб манзарали дарахтлар ҳамда виола, хризантема каби тўрт мингдан ортиқ ноёб гул кўчатлари янгидан ўтқазилди. Бу ўз навбатида мазкур яшил майдоннинг янада кўркамлашувига ва атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига хизмат қилиб, ташриф буюрган меҳмонларнинг кўнгилларига катта завқ-шавқ бағишламоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …