Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) Бош директори Маҳмуд Эрод Қилич Ҳафталик доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ўтказиладиган “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” халқаро форум тадбирлари ҳақида сўз олди. Форум доирасида ташкил этиладиган “Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма, “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва савдо ярмаркаси ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция, шунингдек, Халқаро ислом хаттотлик кўргазмаси, Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати тадбирларининг аҳамияти, Ўзбекистондаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан исломий маданият ва маърифат йўналишида олиб борилаётган ҳамкорликнинг айни ҳолати тўғрисида ахборот берди.
Сўзининг якунида нотиқ Ҳафталик ташкилотчиларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати