Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмуддин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказда олиб борилаётган илмий фаолият ютуқлари, жумладан, халқаро ҳамкорлик, қўлёзма асарлар тадқиқи борасидаги ишларга, шунингдек, Имом Бухорий ва бошқа кўплаб алломаларимизнинг нодир асарлари таржималарига юқори баҳо берди. Жорий йилнинг август …
Батафсил«ЭРОНДА ИБН СИНО МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ТЕНДЕНСИЯЛАРИ»
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида ўтказилаётган қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ходими ФАХРИДДИН ИБРАГИМОВ «ЭРОНДА ИБН …
Батафсил“КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ директори Шовосил Зиёдов йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, жорий йилда умумхалқ референдуми натижасида тубдан янгиланган Бош қонун қабул қилингани …
БатафсилМАРКАЗ РАҲБАРИ – ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА
Айни кунларда пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Туркий давлатлар географик кенгаши ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Илмий муассасалар ва олий ўқув юртлари олимлари, давлат ва жамоат идоралари вакиллари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этаётган конференция кўҳна Туркистоннинг сиёсати …
БатафсилҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари 1 декабрь куни Қорақалпоғистондаги учрашувларни Қораўзак туманида ташкил этди. “Ата макон”, “Қутли макон”, “Есим” МФЙ ҳамда “Қораўзак” ШФЙ аҳли билан ўтказилган тадбирларда тарғиботчилар тинчлик ва осойишталикни қадрлаш ва асраш, омонлик ва фаровонлик учун миннатдор бўлиб яшаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор …
БатафсилШУКРОНАЛИК БИЛАН ЯШАШ ФАЗИЛАТИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот гуруҳи 30 ноябрь куни тадбирларни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида ўтказди. “Алишер Навоий”, “Чордара”, “Янгиобод” ва “Ойбек” МФЙда фаоллар, нуронийлар ва уюшмаган ёшлар иштирокида ўтган учрашувларда Ватанга садоқат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва миллатлараро …
БатафсилСАУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ ЙИРИК ИЛМИЙ МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛАДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 30 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон номидаги Халқаро араб тили академияси Бош котибининг ўринбосари профессор Иброҳим Абанмай раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов кутиб олиб, муассаса фаолияти ва музей билан таништирди. Ўзаро мулоқотда делегация раҳбари академия фаолияти, унда араб тилини ўқитиш …
БатафсилҚУТЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев “Диний бағрикенглик” нишони билан тақдирланди. Марказ жамоаси Тоҳир Эвадуллаевни юксак мукофот билан муборакбод этади! Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати
БатафсилТАҚДИРЛАНГАНЛАРГА МУКОФОТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида диний соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимизга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, Марказ жамоаси ва Ҳадис илми мактаби талабалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари …
БатафсилМиллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси Россияда ўтказилган конференцияда тақдим этилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Томск шаҳрида бўлиб ўтган «Сибир – мулоқот ҳудуди» форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этишди. Конференция давомида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимот ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистонда сўнгги йилларда виждон эркинлиги таъминлаш, диний ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган …
Батафсил