Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 16)

ЯНГИЛИКЛАР

МАҲАЛЛАЛАР ВА МУШТАРАК МАҚСАДЛАР

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида  вилоятнинг турли туманларидан  МФЙ раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилмоқда. Навбатдаги ўқув-семинар ҳам “Маҳалла раислари томонидан маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан АҚШ Тинчлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси томонидан асос солинган институт зўравонлик ва тўқнашувларга қарши ҳамда глобал хавфсизлик учун иш олиб борадиган мустақил ташкилот бўлиб, фаолият мақсади келажакдаги зиддиятли ҳолат ва инқирозларнинг олдини олиш, ҳукуматлар ва фуқаролик …

Батафсил

МАҲАЛЛАЛАРДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб мавзусига айланмоқда. Айни мавзуда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида  вилоятнинг турли туманларидан келган 25 нафар МФЙ раислари иштирокида …

Батафсил

ҲУСАЙН ХОРАЗМИЙНИНГ ТАРИҚАТ ОЛДИДАГИ ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари,  олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШдаги Ҳофстра университети доценти Элёр Каримов “Маълум ва номаълум “Кубровия” (Ҳусайн Хоразмийнинг Самарқанд …

Батафсил

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ИЛМИЙ АСОСЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров айни кунларда Самарқандда давом этаётган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси тингловчилари билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусида машғулот ўтказди. Мазкур …

Батафсил

“ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32 йил тўлиши ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли” шиори остида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Ватанни муҳофаза …

Батафсил

МАЪЛУМ ВА НОМАЪЛУМ «КУБРОВИЯ»(ҲУСАЙН ХОРАЗМИЙНИНГ САМАРҚАНД ВАҚФИГА ДОИР МАТEРИАЛЛАРИ АСОСИДА)

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида «ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ» мавзуси доирасида ўтказилаётган қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда АҚШдаги Ҳофстра университети доценти ЭЛЁР КАРИМОВ «МАЪЛУМ ВА НОМАЪЛУМ «КУБРОВИЯ»(ҲУСАЙН ХОРАЗМИЙНИНГ САМАРҚАНД …

Батафсил

“ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32 йил тўлиши ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли” шиори остида “Ватанга хизмат – олий фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ватан …

Батафсил

АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ЎЛМАС МЕРОСИ – ЁШЛАР УЧУН КАТТА ИБРАТ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабида “Баркамол авлодни тарбиялашда соғлом диний тафаккурнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар иштирокида ўтган тадбирда Марказ илмий ходимлари Жонибек Жумаев, Баёзхон Маҳмудов, шунингдек, Ғаллаорол тумани мактабгача ва мактаб таълими …

Батафсил

МАЗҲАБСИЗЛИК ЗАЛОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Мисрдаги Ал-Азҳар университети профессори, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим иштирокида “Мазҳабсизликни  тарғиб қилишнинг ижтимоий хатарлари” мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Олим мазҳабларнинг ислом жамиятидаги муҳим ўрнини қайд этиб, бу борадаги илмий ва диний маълумотларни келтирди. Унинг таъкидлашича, муайян сунний мазҳабга …

Батафсил