Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Касаба уюшмалари куни Марказда тантанали нишонланди

Касаба уюшмалари куни Марказда тантанали нишонланди

11 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан байрамона тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур сана арафасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва жамоа аъзолари орасида спорт муҳитини ривожлантириш мақсадида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Икки кун давом этган беллашувларда эркаклар ва аёллар алоҳида йўналишларда иштирок этиб, ўз маҳоратини намойиш этди.

Байрам тадбирида Марказ директори Шовосил Зиёдов ва бошланғич касаба уюшмаси раиси Йўлдошхон Исаев иштирокчиларни ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ходимларнинг меҳнат шароитини янада такомиллаштириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, жамоада соғлом муҳитни шакллантириш борасида сўз юритди.

Тадбир якунида спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фаол иштирокчилар бошланғич касаба уюшмаси томонидан совринлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Тантанали маросимдан сўнг меҳмонлар ва ходимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан …