Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик тажрибаси – халқаро эътиборда

Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик тажрибаси – халқаро эътиборда

Шу кунларда Ислом дунёсининг нуфузли Islamicity.org халқаро интернет платформасида Марказ директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиевнинг “Religious tolerance and interethnic harmony – the guarantee of our priceless peace” (“Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик – бебаҳо тинчлигимиз гарови”) сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада Ўзбекистонда турли миллатлар ва динлар вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат анъаналари миллий тараққиётнинг муҳим омили сифатида таҳлил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда давлат ва дин муносабатларининг илмий-назарий асослари, виждон эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий сиёсатнинг амалий самараси ҳақида фикр юритилган.

Мақоланинг халқаро минбарда чоп этилгани Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар ва бағрикенглик сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан очиқ эътироф этилаётганидан яна далолат бўльди.

Манба: Islamicity.org

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …