Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 22)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ – ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги Gaye Vaкfi жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида II Халқаро Сарахсий конференцияси ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан Отабек Муҳаммадиев “Имом Сарахсий бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган тадқиқотлар” ва Меҳрожиддин Амонов “Ўзбекистонда сақланаётган Имом Сарахсийнинг “Мабсут” асарига …

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус ислом билим юртларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини бошлади. 30 октябрь куни тарғиботчилар Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талаба-ёшлари билан учрашувда йиғилганларни юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириб, буюк аждодларимизнинг бой …

Батафсил

ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

 Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги “GAYE VAКFI” жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида “II Халқаро Сарахсий конференцияси” бошланди. Унинг очилиш маросимида университет ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон, Туркия диёнат ишлари вазири, муфтий Али Эрбош, маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой сўзга чиқди. Конференцияда 15 …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАСИ – КУН ТАРТИБИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бўлим бошлиғи Мехрожиддин Амонов Туркия Республикаси Денизли шаҳрида бўлиб, Памуккале университети ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон бошчилигидаги таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашди. Марказ билан университет ўртасида 2022 йил 29 августда ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган меморандум асосида қатор қўшма тадбирлар амалга …

Батафсил

ИСЛОМ ҲАМЖИҲАТЛИК ВА АҲИЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Мусулмон жамиятларида тинчликни қўллаб-қувватлаш форуми билан ҳамкорликда “Ислом динида тинчлик” номли рисолани нашрга тайёрлашди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига биноан, Бирлашган Араб Амирликларидаги Тинчлик форуми раиси, етук уламо Абдуллоҳ бин Байя таҳрири остида чоп этилган “Тинчлик” …

Батафсил

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Анжуманда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьютор ва талабалар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлатнинг дин …

Батафсил

Марказнинг яна бир ходими илмий даражага эга бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ижтимоий фалсафа ихтисослигидан фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Марказ жамоаси диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими Жонибек Жумаевни …

Батафсил

Муҳим масалалар муҳокама этилди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий Кенгаши ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон …

Батафсил

Марказ илмий ходими монографияси қозоқ тилига таржима қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Мехрожиддин Амоновнинг “Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати (XVІІІ-XIX асрлар)” номли монографияси Олмаота шаҳрида қозоқ тилида нашр қилинди. Яқинда Қозоғистонда “Ойхожа эшон” жамоат фонди ва “Qojalar.kz” сайти шафелигида Ойхожа эшон таваллудининг 250 йиллиги муносабати билан “Ойхожа ва Сир минтақасида …

Батафсил

Имом Бухорий ўгитлари – бутун инсоният учун ўрнак

Ҳадис илми мактабида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган асарлар тақдимоти бўлиб ўтди.  Унда Марказ илмий ходимлари Ш.Умаров, О.Неъматов ва Н.Қобилов мактаб мураббийлари ва талабаларга кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган китобларнинг ўзига хос ва бошқа нашрлардан фарқли жиҳатлари хусусида маълумотлар берди. Маърифий мулоқот тусини олган тақдимот тадбирида талабалар нашр …

Батафсил