Шаҳар ва қишлоқларда яшовчи барча инсонлар бу муборак фаслни ғанимат билиб, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, турмушимиз равнақи йўлида астойдил белларини маҳкам боғлаб, фидокорона меҳнат қилиш, тозалик ва озодалик ишларини амалга ошириш билан ўзларининг холис ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқдир.
БатафсилЗироат ҳам ибодатдир
Ҳар йил баҳор келиши билан далаларда иш қизигандан қизийди. Офтоб тафтида нами бироз кўтарилган, етилиб қолган ерлар томон бободеҳқонлар “ёмғир ёғиб қолмасин”, деган ҳадикда, меҳнат қуролларини олган ҳолда шошиладилар. Қиши билан авайлаб-асраган уруғларни она замин кўксига қадайдилар, устидан майин тупроқ тортиб, Яратгандан бу йилги ҳосилга барака беришини сўраб қўлларини дуога …
БатафсилОта-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти
“Бола ота-она қўлида бир омонатдир”, дейди буюк алломаларимиз. Болаларимиз, уларнинг тақдири, келажаги ҳақиқатан ҳам жуда омонат эканини бугунги ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч …
БатафсилИмом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
Йирик мутафаккир ва буюк муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий 810 йилда Бухорода таваллуд топган. Имом Бухорийни бутун дунёда муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони деб атайдилар. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил тижорат ишлари билан шуғулланган, онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл бўлган. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушади. У …
БатафсилИнсон бугунги кун билан яшамайди
Халқимизни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ва янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадрятларимиз, миллий – диний анъаналаримиз, минталитетимизга ёт тушунча ва ғоялар кириб келиши, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчанинг бурчи ва вазифаси ҳисобланади.
БатафсилНАВРЎЗ-УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ
НАВРЎЗ-Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг қадимий анъанавий байрами ҳисобланади. Баҳорги тенг кунликка, яъни қуёшнинг ҳамал буржига киришига тўғри келади. Наврўз деҳқончилик ишларини бошлаш байрами ҳам ҳисобланади. Наврўз байрамида оммавий халқ сайиллари уюштирилган, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширилган, баъзи экинларни экиш бошланган. Дастлаб, Наврўз байрамини ўтказиш ўтроқ деҳқонларда …
БатафсилНаврўз-ўзбек ва шарқ халқларининг қадриятлар байрами
Дунёда халқимизни ҳаммадан ажратиб турадиган, ўзлигини кўрсатадиган ўзига хос фазилатлари бисёр. Жумладан, бағрикенглик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, йиқилганни суяш, бир-бирига мададкор бўлиш, тозалик-озодаликка эътибор бериш, кам таъминланган, кўнгли ўксик қалбларни кўнглини кўтариб, уларга меҳр улушиш каби туйғулари қонида бор бу элнинг – Баҳор фасли, янгиланиш ва ёшариш фасли бошланиши билан амалга оширадиган …
БатафсилТуркистон жадидлари тарихидан(2-қисм)
Шу билан бирга, бу даврда туркий ёзувни тубдан ислоҳ қилиш зарурияти етилган, зеро ўша даврлардаги эски имло қоидалари, қоидасиз бўлиб, маълум бир белгили асосга эга эмас эди. Бундай муаммо устида бўлган тортишувлар натижасида Туркистоннинг ўзида тил ва имло соҳасида бир неча оқимлар вужудга келади. Айниқса, бу пайтда, янгидан пайдо бўлган …
БатафсилТуркистон жадидлари тарихидан
Ашурали Зоҳирий фаолиятига қисқача назар Аннотация Туркистон ўлкасида ХХ аср бошларида вужудга келган жадидчилик ҳаракати ва унинг намоёндалари юртимиз тарихида ўчмас из қолдирдилар. Шу сабабдан ҳам, жадидчилик ҳаракати вакиллари фаолияти тарихини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мақола жадид мутаффаккирларидан бири бўлган Ашурали Зоҳирий фаолиятининг қисқача тарихига бағишланган. Калит сўзлар: Жадидчилик, …
БатафсилИлмдаги холис ният
Илм инсонларга дунё ва охиратда энг тўғри йўл кўрсатувчидур. У толиби илмни сахий, жуванмард, камтарин, журъатли, шикастадил, иффатли – ҳар маънода покиза хислатларнинг файзу – барокатларидан баҳраманд бўлиш бахтига эриштиради. Бахиллик – қизғанчиқ, қўрқоқ ва журъатсизлик, манманлик, исрофгарчилик ва ўта иқтисодчи – зиқна бўлиш каби ёмон ахлоқлардан ўзини сақлаб, кишилар …
Батафсил