Home / МАҚОЛАЛАР (page 136)

МАҚОЛАЛАР

Одоб-ахлоқ – маънавиятимиз кўзгуси

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, келажак авлодни хулқ-атворини бунёдкор ғояларга йўналтириш мақсадида маънавий-маърифий соҳада кўплаб адабиётлар ва мақолалар нашр этилмоқда. Кўп миллатли халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигининг асосида маънавий тарбия ва миллий қадриятимиз тургани ҳеч биримизга сир эмас. Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев: “Биз бугун китобхонлик маданиятини ошириш, илмий, бадиий, сиёсий адабиётларни кўпайтириш масаласига алоҳида …

Батафсил

Тобиъийнлар даврида қироат илми

Абу Бакр Осим ибн Абун-Нажуд ибн Баҳдала ал-Асадий ал-Куфий (ваф. 127/745) Кўфадан чиққан ўз замонасининг машҳур қориларидан бўлиб, тобиъийнлар жумласидан саналарди. Унинг отасининг исмини Абдуллоҳ ҳам дейдилар. Имом Осим гўзал овозга эга бўлгани, тажвид қоидаларини яхши билиши унинг кенг шуҳрат топиб кетишига сабаб бўлган. Имом Осим Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг саҳобаларини кўриб, …

Батафсил

Маҳмуд Замахшарийнинг тилшуносликка қўшган ҳиссаси ва унинг “Ал-муфассал” асари

Кўҳна Хоразм заминида жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Буюк мутафаккир Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ мукаммал асарларни яратган. Уларнинг аксарияти бизгача …

Батафсил

Самарқанд фиқҳ мактаби ва Имом Мотуридий

Ироқда ташкил топган Ҳанафий мазҳаби Мовароуннаҳрга икки йўл орқали кириб келган. Биринчи йўл бевосита, Ироқда яшаган мазҳаб асосчиларидан уларнинг Балхда яшаган шогирдлари орқали, хусусан, Абу Бакр Жузжоний орқали Самарқандга кириб келган. Иккинчи йўл эса бевосита, мазҳаб асосчиларидан тўғридан-тўғри Мовароуннаҳр диёрига, яъни Абу Ҳафс Кабир Бухорий орқали Бухорога олиб келинади. Мовароуннаҳрда …

Батафсил

Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг “Бадъул амолий” асари

Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ мотуридия мазҳабидаги машҳур уламолардан ҳисобланади. Манбаларда Фарғоний, Ҳанафий, Мотуридий дея эътироф этилган ушбу зотнинг исми шарифи Сирожиддин Абулҳасан Али ибн Усмон Ўший бўлиб, ўша вақтларда Фарғона ўлкасига қарашли бўлган Ўш шаҳрида ҳижрий беш юзинчи йиллар атрофида туғилган. Туғилган йили аниқ эмас. Ўший раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб илмлар …

Батафсил

Носих ва мансух оятлар

Қуръон илмлари дастлаб Қуръон лаҳжалари, қироатлари, сабабун -нузул, носих ва мансух каби илмларнинг асослари Муҳаммад (с.а.в.)га ваҳий нозил қилинган вақтддан бошлаб шаклланган ва аста-секин такомиллашиб, алоҳида бир илмий тизимга айланган. Шу билан бирга илгаридан мавжуд бўлган сабабун-нузул, маккий ва маданийлик, носих ва мансух, ғарибул-Қуръон илмлари ҳамда тафсирга эътибор кучайиб, улар …

Батафсил

Улуғлигинг ота-онанг тарбиясидандир

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онасига оқ бўлганлар ҳақида шундай дейдилар: “Энг катта гуноҳлар ҳақида сизларга хабар берайинми? Улар; Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлишдир”. “Тўрт тоифа инсонлар (қилган ишларидан) тавба қилмаган бўлсалар жаннатга кирмайдилар ва жаннат неъматларини татиб ҳам кўрмайдилар. Улар; маст қилувчи ичимликларни кўп истеъмол қилган киши, (ризқини) …

Батафсил

Аслимиз тупроқдир ҳаво эмас

Шахслар ўртасидаги бирдамлик ва муҳаббатни йўқ қилиб, ўрнига тафриқа ва адоват уйғотадиган фазилатлардан бири – кибру ҳаво (мутакаббирлик)дир. Кибрли киши ўз айби, нўқсонларидан кўз юмади, ўзига ортиқча баҳо бериб манмансирайди. Манманлик қилаётган киши ўзганинг насиҳатини ёқтирмайди. Қарабсизки, у киши на олимлар илмидан, на фозил кишилар фазилатларидан ўзига фойда олади ва жаҳолату залолат …

Батафсил

Тeрмиз кимлар сабаб “Мадинат ар-рижол” номини олган?

Термиз шаҳридан 3 км. шимолий-шарқда жойлашган “Султон Саодат” мажмуаси,  мусулмон Шарқида Пайғамбаримиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари (“aҳл ул-байт” яъни саййидлар) дахмаси сифатида танилган. Улар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва халифа Али розияллоҳу анҳуларнинг фарзанди Имом Хусайн розияллоҳу анҳумнинг авлодларидир. Ушбу ёдгорлик халқ орасида Термиз …

Батафсил

Қуръони каримнинг ожиз қолдириши

Аллоҳ таоло инсонларни зулматдан чиқариб ҳидоятга бошлаш учун ўз элчиларини юбориб, уларни қўллаб-қувватлаш ва нубувватларини тасдиқлаш учун уларга мужизалар билан кўмак берди.  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ўтган пайғамбарларнинг мўжизалари ҳиссий ва моддий бўлиб, ҳалқнинг ҳолатига ва вазиятига мувофиқ бўлиб келган. Пайғамбарларнинг замони охирига етиши билан, мўжизалари ҳам ниҳоясига …

Батафсил