Home / МАҚОЛАЛАР (page 143)

МАҚОЛАЛАР

Илмнинг мол-дунёдан афзаллиги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Албатта, илм пайғамбарларнинг меросидир. Мол эса, подшоҳ ва бойларнинг меросидир.  Илм ўз соҳибини қўриқлайди, молни эса унинг эгаси қўриқлайди.  Илм сарфлаш, бировга бериш билан кўпаяди, мол эса сарфлаш билан тугайди.  Илм ўз соҳиби билан …

Батафсил

X-XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг ривожи

IX-X асрларда фиқҳ илми асосан шаклланиб бўлди. Шу даврдан бошлаб мусулмонлар жамиятида содир бўлиши мумкин бўлган барча ҳуқуқий масалаларга ечим топиш йўллари мужтаҳид уламолар томонидан ишлаб чиқилди. Мовароуннаҳрда фиқҳнинг ҳанафия мазҳаби устувор бўлганлигининг сабаби, бир томондан, IX асрда бу ерда маҳаллий фиқҳ мактаби шаклланишида мазҳаб асосчисининг сафдоши ва шогирди имом …

Батафсил

Уламоларимизга қандай муомала қилишимиз керак?

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт” (Зумар сураси, 9). “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11). “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар” (Фотир сураси, 28). Дин уламоларининг қандай мартаба ва фазилатлари борлиги …

Батафсил

«Навоий – буюк Ислом шоири»

Ҳазрат Навоий ўз ижоди учун танлаган  тил ўзбек тили бўлгани эътиборидан ўзбек шоири, ўзбек шеърияти мулкининг султони ҳисобланади. Аммо у кишининг асарларининг асл манбаларига назар солинса, уларнинг булоғини суриштирилса, «Навоий – буюк Ислом шоири» экани аниқ равшан бўлади. Шоирнинг обрўси шу қадар юқори эдики, ҳунармандлар ўз маҳсулотларининг бозоргир бўлиши учун …

Батафсил

Оилани мустаҳкамлашда ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар

“Маълумки ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган  XXI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-момот масаласига айланиб бормоқда”. Ш.М. Мирзиёев Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, ёшлар тарбияси давлат сиёсати даражасидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Буни “Ёшларга оид давлат сиёсати” тўғрисида қонун …

Батафсил

Интернет имон учун имтиҳондир

Интернет маълумотлар оламидаги улкан инқилоб, имон, ахлоқ-одоб ҳатто, ақллар учун улкан имтиҳон майдони ҳамдир. Зеро, унда яхшиликнинг эшиклари очиб қўйилган бўлса-да, ёмонлик ҳам турли услублар ёрдамида намоён қилиб қўйилган. Интернетда ўтириб ишлайман деган одам қалбидаги охиратда ҳисоб-китоб борлигига бўлган имонидан бошқа ҳеч бир назоратчи ва қайтаргувчисиз тилига келганини гапириши, ўзи …

Батафсил

Ислом террорни қоралайди ва эзгуликни қўллаб-қувватлайди

Барчамизга маълумки, муқаддас ислом дини бутун башариятни доимо эзгу ишларни қилишга, инсонларни бир-бирлари билан чиройли муомалада бўлишга, гўзал одоб ахлоқ, инсонни маънавий комиллик сари етакловчи энг гўзал диндир. “Ислом” сўзининг луғавий маъноси ҳам тинчлик-осойишталик, инсон ўзини Аллоҳга бўйсундириб, таслим қилиш деган маъноларни ўзида мужассам қилган.

Батафсил

Илм келмайди, илмга борилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг олдига элчи жўнатиб, уни ҳузурига чақиртирди. Молик ибн …

Батафсил

Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар

«Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1] «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2] «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади…»[3] «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари …

Батафсил

Қуръони каримни тафсир қилиш шартлари ва муфассирнинг одоблари

Қуръони карим – Аллоҳ таоло тарафидан ислом уммати учун қонун-қоида қилиб берилган илоҳий дастуруламалдир. Қуръони карим  маъноларини тушуниш,  унинг сир-асрорларини ва ундаги ҳукмларга амал қилиш абадий бахтга олиб боришлигини билиш лозим ишдур. Аммо инсонларнинг ҳаммаси ҳам Қуръони карим лафзларини ва унинг ибораларини очиқ ойдин тушинишда ва оятларнинг тафсилотларини билишда баробар …

Батафсил