Фиқҳ мактаблари, уларнинг шаклланиш тарихи, дастлабки даврдаги фақиҳлар тўғрисида баён қилишдан олдин фиқҳ илми ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Шариат истилоҳида “фиқҳ” – “Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали нозил қилган шариатни теран фаҳмламоқ” маъносини билдиради. Баъзи адабиётларда фиқҳга: “Ал-фиқҳ (чуқур билим, тушуниш) ‒ мусулмон илоҳиётчилигининг ажралмас …
БатафсилДАБУСИЯ ЁЗМА ВА АРХЕОЛОГИК МАНБАЛАРДА
Буюк ипак йўлининг марказий тармоқлари Самарқанд Суғди орқали ўтганлиги боис, марказий Суғдда жойлашган Дабусия шаҳри қадимда халқаро савдо-сотиқ муносабатларида муҳим ўрин тутган. Дабусияда нафақат савдо-сотиқ балки, меъморчилик, ҳунармандчилик, тўқимачилик, кулолчилик ва деҳқончилик каби соҳалар ҳам анча ривож топган. Шу ўринда “Дабусия” сўзининг этимологияси ҳақидаги маълумотни келтириб ўтсак. “Дабус” сўзи – …
Батафсил“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИДАГИ ТАФСИРГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Имом Бухорий ҳазратлари фақатгина ҳадис илмида мўъминларнинг амири бўлиб қолмасдан балки Қуръон муфассирларидан ҳам бири бўлган. У киши ҳақида Имом Доримий шундай деган: “Имом Бухорий Аллоҳнинг бандалари ичидан энг зийрак зеҳнлисидир. Шу билан бирга Қуръони каримда ва Пайғамбарининг тилида буюрган ва қайтарган ҳукмларни У Зотга боғлайди. Агар Муҳаммад Қуръон ўқиса, …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ НОДИР ҚЎЛЁЗМА АСАР ТАДҚИҚИ (2-қисм)
Қўлёзманинг биринчи саҳифаси Қўлёзманинг биринчи саҳифаси “Биррул волидайн” китобидаги ҳадисларни Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Абу Абдуллоҳ Жуъфийдан 328/940 йилда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Диллуяҳ Даққоқ раҳимаҳуллоҳ, у кишидан Абу Яъло Ҳамза ибн Абдулазиз Муҳаллабий ривоят қилганилиги тўғрисидаги маълумот билан бошланган. Бу нусха имом ҳофиз саййид Муҳаммад Абдул Ҳай Каттоний …
БатафсилИмом Бухорий оиласи ҳақида қатралар
Миллатимиз фахри Имом Бухорий ҳижрий 194 йил, Шаввол ойининг ўн учинчи куни, милодий 810 йил, 21 июлда таваллуд топган. Ушбу сана яқинлашаётгани муносабати билан буюк алломанинг оиласи ҳақида қатра маълумотлар бериб ўтамиз: Алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбаҳ Жўъфий Бухорий Боболари Учинчи …
БатафсилЎзи ва яқинларига зиён-заҳмат етказмайдиган мўмин учунгина ҳаж ибодати фарз бўлади
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилган қарори Исломнинг энг олий рукни, ибодатларнинг афзали бўлган ҳажнинг жорий йил бехавф ва бехатар ўтишини таъминлаш йўлидаги бирмунча аянчли, аммо тўғри қадам бўлди. Аввало, мазкур қарор бу йил фақат подшоҳлик ҳудудида истиқомат қилаётган одамлар учунгина улуғ ибодатни адо этиш имконини …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ НОДИР ҚЎЛЁЗМА АСАР ТАДҚИҚИ (1-қисм)
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини ўрганар эканмиз, унинг дунё қараши, ички олами ғоятда ибратли ва кўп жиҳатлари билан ҳар қандай давр учун ҳам катта аҳамият касб этишини кўришимиз мумкин. Имом Бухорий авлодларга бой ва қимматли илмий мерос қолдирган бўлиб, ижодий фаолияти давомида ёзган асарларнинг сони …
Батафсил“ТАЪВИЛОТУЛ ҚУРЪОН” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ
Имом Мотуридийнинг машҳур “Таъвилотул Қуръон” тафсирига Самарқанд заминидан етишиб чиққан яна бир буюк олим Алоуддин Самарқандий шарҳ ёзган. “Шарҳу Таъвилотул Қуръон” деб номланувчи бу асар мотуридийлик таълимотини чуқур англашда жуда муҳим манба ҳисобланади. Асар муаллифининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Абу Бакр Алоуддин Самарқандий[1] бўлиб, Алоуддин номи …
Батафсил“ЖАМИЯТДА ДИНИЙ БАҒРИКEНГЛИКНИ СИНГДИРИШДА ИСЛОМНИНГ ТУТГАН ЙЎЛИ”
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм (Мозийга назар) “Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил”, деган Аллоҳ таолога ҳамд-саноларимиз. “Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматли бўлганингиз, Ундан энг кўп қўрқадиганингиздир”, дея инсонларга илоҳий мезонни кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммадга, дуруд-саловатларимиз. Аллоҳ ва Расули йўлига оғишмасдан амал қилиб келган ва қиёматгача келадиган барча инсонларга, Аллоҳ таолонинг …
БатафсилИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ““Менинг жоним қўлида бўлган зотга қасамки”, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарингизлар, агар қилмасангизлар, Аллоҳ таоло ўз ҳузуридаги азобларни юбормоқлиги яқин бўлади, кейин Аллоҳга дуо қилсангизлар, дуоларингиз ижобат бўлмайди”. Ислом дини барча умматларга жинси, миллати, ирқидан қатъий назар, …
Батафсил