Амир Темур нафақат ўзбек давлатчилиги, балки Евроосиё тарихида ҳам ёрқин из қолдирган. Тарихий манбаларда у барпо этган салтанатнинг куч-қудрати, ички ва ташқи сиёсати, бунёдкорлик ишлари ва бошқалар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган. Манбаларнинг баъзилари хорижлик тарихчи ва сайёҳлар қаламига мансуб. Ушбу мақолада биз улардаги айрим маълумотларни ўзликни англаш нуқтаи назаридан таҳлил …
БатафсилЎЗБEКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
ХХ асрнинг 90 йиллари бошида дунёда содир бўлган геосиёсий ўзгаришлар натижасида Марказий Осиё минтақасида бир қатор мустақил давлатлар ташкил топди. Мустақил давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишида, энг аввало, Европа ва Осиё минтақасидаги ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли …
БатафсилВАҲИЙНИНГ КEЛИШИ (бир ҳадис шарҳи)
عَنْ عَائشَةَ أُمِّ المؤْمِنِينَ رَضي الله عَنْها أنَّ الحَارثَ بْنَ هشَام رضي الله عَنْه سَأَلَ رَسُولَ الله صَلى الله عَلَيه وَسَلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ الله، كَيْفَ يَأْتِيكَ الوَحْيُ؟ فَقَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: أحْيَانًا يَأْتِيني مِثْلَ صَلْصَلَة الجَرَس، وَهُو أَشَدُّهُ عَلَيَّ، فيُفْصَمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ عَنْهُ مَا قَالَ، …
БатафсилТИЛГА ЭЪТИБОРСИЗ – ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ
Тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга, энг хатарли аъзосидир. Агар инсон уни яхшиликка ишлатса, улкан ажр-мукофотга эга бўлади. Борди-ю ёмонликка ишлатса, маломатга қолади. Оқил мўмин ширин сўзли ва очиқ юзли бўлади. Фитна ва ёмонликдан йироқ туради. Тилини ёлғон, ғийбат ва чақимчилик билан одамлар орасида низо келтиришдан сақлайди. Қуръони …
БатафсилАЛИШЕР НАВОИЙ – ЭЗГУЛИК КУЙЧИСИ
Низомиддин Мир Алишер Навоий – буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби. 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина деб ҳам аташган) саройнинг нуфузли амалдорларидан, онаси (исми маълум эмас) Кобул амирзодаларидан Шайх Абу Саид Чангнинг қизи бўлган. Алишер Навоийнинг болалиги темурий ҳукмдор Шоҳруҳ Мирзо …
БатафсилҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚ ВА ОДОБЛАРИНИ ҚАНЧАЛИК БИЛАМИЗ?!
Каломуллоҳнинг Нисо сураси 36-ояти каримасида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди». Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ …
БатафсилТУРКИСТОН ҲУДУДИДА СУД ИШЛАРИ ВА ҚОЗИХОНАЛАР ТАРИХИ
Маълумки, қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси …
БатафсилҲИЖРИЙ ИЛК УЧ АСРДА МОВАРОУННАҲРДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
Мовароуннаҳрга ислом дини кириб келиши билан диний таълим ва у билан боғлиқ илмлар ҳам ривожлана бошлади. Айниқса, диний ва дунёвий илмлар узвий ҳолда тараққий этди. Айнан шу даврдан бошлаб ҳудудларда мактаблар ва мадрасалар пайдо бўла бошлади. Мадрасалар қадимдан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида алоҳида нуфузга эга ўқув маскани сифатида катта …
БатафсилУСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ
Ўн олтинчи дарс. Ғийбат, чақимчилик, ҳасад, кибр ва ғурур ҳақида. Эй ўғлим! Ёмон хулқлардан бири дўстинг ҳақида, у ўз қулоқлари билан эшитганда ёқтирмайдиган гапларни айтишинг. Эй ўғлим! Ҳар бир инсоннинг айб ва хатолари бўлади. Сен йўқлигингда айбларинг эсга олинишини ёқтирмаганингдек, бошқаларнинг ҳам, улар йўқлигида хатоларини гапиришдан тилингни тий. Ғийбатдан …
БатафсилСОХТА “ТАРИҚАТ”ЛАРНИНГ НОЎРИН ИДДАОЛАРИ
Зарафшон воҳаси тарихида тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, сохта тариқатчилар ҳам учрайди. Сохта тариқатчилар деганда, тасаввуфнинг фақат ташқи жиҳатларига, маросим ва турли зикр мажлисларига асосий эътиборни қаратиб, унинг фалсафий-ирфоний хусусиятларидан бехабар фаолият юритаётган, муайян бир кишини пир санаб, унинг этагидан тутувчи, жамиятнинг бошқа аъзоларидан четлашиб, пир хизматини ҳаётдаги энг асосий …
Батафсил