Home / МАҚОЛАЛАР (page 73)

МАҚОЛАЛАР

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДАН ОЛДИНГИ МАШҲУР СУНАНЛАР

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари ҳижрий юзинчи йилда халифалик қилган Умар ибн Абдулазиз даврида бошланган. Умар ибн Абдулазиз Ибн Шиҳоб Зуҳрий ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоби ёзишни сўрайди. Зуҳрий содда қилиб, бир китоб таълиф этади. Бошқалар ҳам унга эргашади. Расман …

Батафсил

СЎФИ ОЛЛОҲЁР ИЖОДИЁТИГА НАЗАР (Марказнинг Манбалар хазинасида сақланаётган асарлари нусхалари мисолида)

Узоқ ва шонли тарихга эга бўлган ўзбек халқи азалдан ўзининг юксак маданияти, гўзал қадриятлари, бой илмий мероси билан бутун жаҳон эътиборини жалб этиб келмоқда. Мустақиллик ўтмишимизни, халқимизнинг бой маданиятини манбалар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кенг имкониятлар яратди. Собиқ Иттифоқ даврида ўзбек халқининг ўтмиши, бир ёқлама ёритилган эди. Айниқса, …

Батафсил

ҲАМ ФАРЗИМИЗ, ҲАМ ҚАРЗИМИЗ, ҲАМ БУРЧИМИЗ!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! «Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, унда рўза тутсин» (Бақара сураси 183-оят) деб марҳамат қилиб, муборак Рамазони шариф ойининг рўзасини сизу бизга меҳр-мурувват тариқасида фарз қилган Парвардигори оламга беҳисоб ҳамду …

Батафсил

Хотира – эзгулик чашмаси, кўнгил малҳами

Жаннат эшиклари очиладиган, дўзах эшиклари ёпиладиган, шайтонлар кишанланадиган, Аллоҳ солиҳ бандаларини ўтдан озод этадиган улуғ ой ўтиб муборак ҳайит арафасида турибмиз. Бу қутлуғ кунларда эл-юртнинг фаравонлиги, халқимизнинг бахт-саодати, мустаҳкам имон-эътиқоди яна бир бор намоён бўлиши табиий. Ислом дини адолат ва меҳр мурувват, поклик ва бағрикенгликка чорловчи, халқ манфаати ва юрт …

Батафсил

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИЛИШИ

Маълумки, мустақиллик даврида бутун ислом оламида юксак эътироф ва эътиборга сазовор бўлган буюк юртдошларимиз Имом Бухорий ва Имом Термизий каби алломаларимиз шахсияти, илмий мероси ёшларимизга ибрат намунаси сифатида кенг талқин этила бошлади. Ушбу алломалардан бири Абу Исо Муҳаммад Исо Термизий (824-892) бўлиб, унинг илмий ва диний меросини ўрганиш олимларимизнинг катта …

Батафсил

Уруш даври хотиралари… (Бекитилган қора хат)

Уруш ҳақида,  юртдошларимизнинг  фронтдаги  мислсиз  жасорати, бурчга,  Ватанга,  оиласига, севиклисига  садоқати  тўғрисидаги  гапларни биз кўпроқ киноларда кўрамиз. Биз  ва  биздан  кейинги авлодларимиз  уруш  йилларидан  тобора  узоқлашганимиз  сари  жангчиларнинг  ҳамда  фронт  ортидаги  кишиларнинг  олий  инсоний  фазилатларини  китобларда ўқиймиз. Айни болалик палласи иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келган қанчадан қанча ютдошларимиз бўлган. …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” АСАРИНИ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ АСОСИДА ШАРҲЛАБ ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони каримни нозил қилиб, уни инсониятга баён қилиш, ундаги кўрсатмаларга қай тарзда амал қилиш, амал меъёрини инсонларга кўрсатиб бериш ва Қуръонда келмаган бошқа ҳукмларни етказиш масъулиятини юклаган. Бу ҳақида Аллоҳ азза ва жалла бундай дейди: بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ …

Батафсил

ОИЛАДА АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Инсоннинг тақдири, келажак ҳаётидаги ютуқлари ёки муваффақиятсизлиги, бахтли ёки бахтсизлиги, касб танлаши, ҳаттоки кайфияти, унинг оилавий муҳити билан боғлиқдир. Оиланинг тақдири эса инсоннинг ўзига боғлиқ. Жамиятнинг маънавий қиёфаси оилаларнинг қандайлигига боғлиқлиги азалий ҳақиқат. Чунки, оила жамиятнинг ижтимоий-маънавий бўғини, кичик бир вакили бўлиб, айнан оила заминида халқимизнинг бугунги куни ва келажаги …

Батафсил

“АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ” – ҲАҚИҚАТ КЎЗГУСИ

Ҳақ ва ботил чегараларини яратганларига аниқ аён этган беҳад меҳрибон, беадад раҳмли зот бўлмиш Ҳақ таолога мислсиз ҳамду санолар бўлсин! Ул Ёлғиз-Ягонанинг омонатига амин бўлган ҳабиби, севимли йўлбошчимиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳазратларига, ул зоти бобаракотнинг муқаддас аҳли оилаларига, иззатли суҳбатдошларига салом ва салавотлар бўлсин! Инсоният тарихидаги энг комил шахс ва йулбошчи …

Батафсил

Отаси билан келиша олмай, Бухорога келиб қолган шаҳзода: у бир ҳунари билан танилди…

Ислом оламида Бухоро бежиз «Қуббатул Ислом» ؘ«Ислом гумбази» деб сифатланмайди. Шаҳарнинг 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши бу муқаддас замин ва унда яшаб ўтган олимларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасининг яна бир тасдиғи сифатида қабул қилинади. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи халқлар Ўрта Осиё ва жаҳон тарихида алоҳида ўрин …

Батафсил