Home / Markaz (page 282)

Markaz

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олим­лари томонидан буюк аждодимиз, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан дастлабки улуғ муҳаддис, муфассир, фақиҳ, ҳадис ва тафсир уламоларининг қадри баланд имом­ларидан бири Абдулҳамид Кешийнинг машҳур “Муснад” асари илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ва дунёнинг етакчи уламолари томонидан …

Батафсил

حاشية للحاصل بالمصدر (Ҳошияту лил-ҳосил бил-масдар)

№ inv. MR 79/III Муаллиф. Муаллифи номаълум. Мантиқ. Муҳаммад Амин ибн Маҳмуд ал-Бухорий Маккий (ваф. 987 й.) нинг “Ал-Ҳосил бил-масдар”асарига ҳошия бўлиб, Мазкур асар ўрта асрларда мантиқ илм ида кенг фойдаланилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 109б). Асар боши (в. 109б) : او الحاصل المصدر الخ اعلم ان المصدر قد …

Батафсил

ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙНИНГ  “МАҚОСИД УЛ-ФАЛОСИФА” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ: МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Имом Ғаззолий (1058-1111) шахсияти илм-фан тараққиёти ва ривожида юксак аҳамият касб этади. У илмий фаолияти ва ҳаёти билан Шарқ ва Ғарб фалсафа илмига ўз ҳиссасини қўшиб, ғоявий-мафкуравий, сиёсий, маданий ва ахлоқий қарашларнинг шаклланишига фавқулодда кучли таъсир ўтказди. Мустақиллик йилларида мутафаккирнинг илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратила бошланди. Ғаззолийнинг ҳаёти, илмий-маънавий …

Батафсил

НАҚШБАНДИЙЛИКНИНГ СЎФИ ОЛЛОҲЁР ТАРМОҒИ

Кейинги пайтларда нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти, фаолияти ва силсиласи тўғрисида турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Ўз навбатида ҳар хил саволлар юзага чиқмоқда. Бундан нақшбандия ва унинг турли тармоқлари ҳали ҳам мукаммал ўрганилмагани ва тадқиқот учун кўплаб муаммолар борлиги аёнлашади. Аввало мазкур тариқатнинг силсила ва насл-насаб занжирига эътибор қаратсак. Одатда тариқат силсиласи чориёрлардан …

Батафсил

Малайзияда Ўзбекистон маданий мероси ҳамда зиёрат сайёҳлиги салоҳиятини тарғиб этиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Малайзия Исломни англаш институти (IKIM), Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари иштирокида онлайн  учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида республиканинг бой маънавий-маданий меросини ўрганиш, «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти» ғоясини янада оммалаштириш, …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 209/ II Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат …

Батафсил

ТАСАВВУФ – ИЛМ, ФАЛСАФА, ТАРБИЯ ВОСИТАСИ, ЎРГАТУВЧИ ВА БИЛДИРУВЧИ ТАЪЛИМОТ

Самарқандда “Марказий Осиё тасаввуф тариқатларининг ижтимоий ҳаётдаги роли” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон — Туркия халқаро университети ва Нур-Муборак Миср ислом маданияти университети ҳузуридаги …

Батафсил

ИСЛОМШУНОСЛИКДА «МАЪРУЗА (МУҲОДАРА) ИЛМИ»НИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Кўпгина исломшунос ва тарихчи олимлар ислом тамаддунига ҳисса қўшган асарларнинг яратилишини иккинчи ҳижрий асрга, яъни Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва улар билан боғлиқ илмларга бағишланган асарларни яратиш, шунингдек, чет тилида ёзилган илмий асарларни таржима қилиш билан боғлайди. Ҳақиқат шуки, (илмий асарларни) ёзиш ва яратиш араб ёки форсларнинг устунлиги билан эмас, …

Батафсил