Home / Markaz (page 238)

Markaz

БУХОРИЙГА ЭҲТИРОМ

“Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий менга “Ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқимай туриб Саҳиҳ китобимга бирорта ҳадис киритмаганман”, деди”. Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий Tas-ix: 

Батафсил

ИЛМГА ТАРҒИБ

Бир ҳадис шарҳи Махлуқотларни яратган Аллоҳ таоло уларни ёлғиз ташлаб қўймай, балки раҳмат элчиларини юборди. Пайғамбарларнинг вазифаси одамларни жаҳолат зулматидан илм ва имон нурига чиқаришдан иборат бўлган. Улар ношукрлик қилган бандаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирган ва мўминларга Унинг мукофоти ҳақида хушхабар берган. Бу элчиларнинг охиргиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб, …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИ МИСРГА ОЛИБ КИРГАН ДАСТЛАБКИ ИНСОН (5-қисм)

Ибн Саканнинг ушбу ривояти Имом Бухорий ўзи­нинг “Саҳиҳ”ида келтириб ўтган тарожумлар (боб­лар сарлавҳалари) борасида ҳам ўта аҳамиятлидир. “Саҳиҳул Бухорий”нинг Ибн Сакандан қилинган ривоятининг аҳамияти фақатгина ҳадисларда учрайдиган чигалликларни ечиш билан чекланиб қолмаган, балки бобларнинг сарлавҳаларини билишда ҳам ўз таъсирига эгадир. Жумладан, Савдо китобида «Боб: Қассоб ва гўшт сотувчи ҳақида келган …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Сумома ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади: «Анас идиш (дан ичаётган)да икки ёки уч марта нафас олар ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта нафас олар эдилар», дер эди». Имом Бухорий ривояти.

Батафсил

БУХОРИЙГА ЭҲТИРОМ

“Абу Тоййиб Ҳотим ибн Мансур Киссийнинг бундай деганини эшитдим: “Муҳаммад ибн Исмоилнинг илмда зийраклиги ва моҳирлиги Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидандир”.   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий Tas-ix: 

Батафсил

МАРКАЗ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ

Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илк бор Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси очилиш маросимида илгари сурган эди. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2855-сон …

Батафсил

Халқаро марказга ташриф

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб хоним Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бу ердаги музей фаолияти билан танишди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган халқаро марказда заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, муҳаддислар мероси тадқиқ этилаётгани, қисқа вақт ичида ўнлаб тарихий китоблар нашр этилгани ҳақида маълумот берилди. Музейдаги тарихий ашёлар, турли …

Батафсил

Ҳалима Яқуб Ислом оламининг қутлуғ зиёратгоҳида

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш билан бошлади. Буюк муҳаддис ҳақига Қуръон  тиловат қилинди.   Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М. Комилов олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгидан бунёд этилаётган мазкур мажмуадаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари, мазкур объектнинг аввалги ҳолати ҳақида маълумот берди. Зиёратчилар учун …

Батафсил