Нашрга тайёрловчи: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари
Китоб ҳажми: 172 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: “Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси биноси, ундаги ўзига хос меъморий битиклар, мажмуанинг мамлакатимиз мустақиллигидан олдинги ва кейинги даврдаги кўринишлари ҳақида. Китоб-альбомдаги маълумотлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилган. Шунингдек, буюк муҳаддис Имом Бухорий абадий қўним топган маконда яқин йиллар ичида қилинган бунёдкорлик ишларининг чинакам намуналари акс этган.
Бундан ташқари, мажмуага ташриф буюрган юқори мартабали маҳаллий ва хорижлик меҳмонлар фотосуратлари, улар қолдирган дастхатлардан ҳам намуналар берилган.
Мажмуа ёнида, охирги икки йил ичида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан қурилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис ва Калом илми мактаблари фаолияти тўғрисида ҳам фотосуратлар, қисқа маълумотлар бор.
Ушбу даргоҳларда, буюк бобокалонимиз қолдирган ўчмас меросни ўрганиш, қайта тиклаб халқимизга ва бутун дунёга намоён этиш кўзда тутилган.
Ушбу китоб-альбом бизга тарих ва бугунни, истибдод билан истиқлол даврини қиёслашимизда, айниқса, ёшларнинг буюк бобоколонимизни танишида яқиндан ёрдам беради. Шунингдек, Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар ҳадя этган қимматли буюмлар суратлари билан ҳам танишасиз.
Буюк алломанинг муборак хоклари қўним топган бу мажмуа ҳақида яна қанча-қанча китоб-альбомлар яратилажак. У зот айтганидек, “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмагай”.