Home / МАҚОЛАЛАР / ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИМТИҲОН ҚИЛИНИШИ

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИМТИҲОН ҚИЛИНИШИ

Имтиҳон қилинишлик солиҳларнинг суннатларидандир. Амир Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳлий Бухорога, Муҳаммад ибн Исмоилга одам жўнатиб, болаларига «Жомеъ», «Тарих» ва бошқа китобларини ўқиб беришини сўради. Имом Бухорий элчига: «Мен илмни хорламайман, инсонлар эшикларига кўтариб бормайман. Агар сенда илмдан бирон нарсага ҳожат бўлса, болаларингни ҳузуримга юборгин», – дедилар. У Имом Бухорийга яна одам юбориб, болалари учун хос мажлис қилишини, улардан бошқалар ҳозир бўлмаслигини сўради. Имом Бухорий буни ман қилиб: «Бирор кишини хосламайман», – дедилар.
Холид Ҳорис ибн Абу Варқў ва бошқалардан ёрдам сўради. Улар Имом Бухорийнинг мазҳаби ҳақида гапириб, уни шаҳардан чиқардилар. Имом Бухорий уларнинг ҳаққига дуоибад қилдилар. Бир ой ўтар ўтмас Тоҳирийнинг буйруғи билан шаҳарда Холидни зарарига хукм қилинди. Эшакка тескари ҳолда миндирилиб, шаҳар айлантирилди. Ҳорисни аҳволи бошқача бўлди. У аҳли оиласи билан балоланди. Васфлаб бўлмайдиган даражадаги азобларни кўрди.
Имом Бухорий Нишопурга юзландилар. Амирнинг қаршилиги билан у йўлдан қайтдилар. Хартангга келганларида (Хартанг Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ) – шу ерда рамазон ойининг охирги кечаси, шанба куни ҳуфтон намози вақтида вафот этдилар.
Ҳайит куни, пешин намозидан кейин, 256 ҳижрий йили дафн қилиндилар. 62 йил умр кўрдилар.

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …