Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار درويش (Чор дарвеш)

چهار درويش (Чор дарвеш)

№ inv. MR 138

Муаллиф. Мулло Қурбон Хиромий (ХIX аср).

Қисса. ХIX аср ўзбек адабиёти намояндаси. Асар шоҳ Озодбахт ва тўрт дарвеш ҳақидаги қисса бўлиб, унда дарвешлар ўзларининг бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қилиб берган. Қисса маснавий усулида ёзилган ва таълим-тарбиявий томонидан аҳамияти катта бўлганлиги учун халқ орасида жуда машҳур ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

خدا يكى عالم غه خلاق ايرور    بارى شركت جفتدين طاق ايرور

براونى قيليب آشيانين بلاند       براونى  ايتيب اهل  ارآ ارجمند …

Асар сўнги (в. 180б) :

… بو أفعال ايله اوتكاريب صبح شام  بو ألفاظ ايله بولدى تمت تمام

Библиография : Kat.I.R, № 444-446, 748-749 ; СВР II, 351, № 1675 ; СВР VII, № 5150-5154.

Колофон (в. 181а) :

روز يكشنبه در تاريخ شهر جماد الثانى دار السلطنه خوقند يبد فقير الحقير مرزا  همدم  ابن قربان قل صوفى تمام يافت نسخه جهار در ويش ١۲۹٥ سنه يك هزار دو صد نود بنج سالي يلنك بود اتمام يافت تمت

Кўчирилган сана (в. 181а) : жумаду-с-саний 1295/1878 й. июнь. якшанба куни тугатган.

Хаттот : Мирзо Ҳамдам ибн Қурбонқул Сўфий (в. 181а) .

Настаълиқ. 181 варақ. (в. 1б-181б) ; +01, 45а,173 бўш варақ ; 181а-181б хаттот машқи ; 11 қатор (икки устунлик шаклда) ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақларининг чет қисми намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …