№ inv. MR 92/IV
Муаллиф. Муҳаммад ибн Усмон ибн Умар Балхий (ваф. 800/1397 й.).
Фиқҳ. Аллома мутаккалим, тилшунос, тасаввуф илмининг етук ҳинд олимидир. Асар диний қонун-қоидалар (тавба, рўза, ҳаж, ҳадислар) бошқа мавзуларни 10 та бобга бўлинган бўлиб, шунингдек, таом ейиш, ухлаш, сафарга чиқиш, тўй ва маросимлар ўтказиш одоби ва усулларини ҳам кўрсатиб берилган. Асарга алломалар томонидан бир қанча шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 12б).
Асар боши (в. 12б) :
يا رب يا رباه باسمك البارئ وبنور قدسك اهتدى اليه البة …
Асар сўнги (в. 114а) :
… والصلوة على رسوله خاتم النبين وعلى اتقياء امته اجمعين
Библиография : GAL II,193 ; I SB, II, 258 ; СВР VIII, № 5951-5957.
Колофон (в. 114б) :
تمت الكتاب
Настаълиқ. 105 варақ. (в. 12б-114б) ; 115, 117, 119-120, 131б бўш варақ ; 114б, 116, 118, 121-131а варақларда иймон, ибодат, савоб, гуноҳ, тажвид қоидалари ва турли масалалар ҳақида маълумотлар бор ; 12 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошияси, матн орасида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´110 mm. ; варақ ўлчами : 210´165 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли картон,таякиси чармдан.
Муҳр (12а) : Элчи воъиз Раббоний Қозий зот 1278/1861.
Қўлёзманинг ҳолати : айрим бўлимлари йўқ, варақлари титилиб, муқовадан ажралиб кетган. Муқова ва варақлари намдан зарарланган.