Home / МАҚОЛАЛАР / Ашуро куни фазилатининг сири

Ашуро куни фазилатининг сири

Бугунги кундаги суҳбатим мавзусини икки нуқтага қаратмоқчиман. Инша Аллоҳ бундан зиёда қилмасликка ҳаракат қиламан.

Биринчиси, Ашуро тўғрисида келган қисқагина бир ҳадис ҳақида бўлиб, тадбирнинг асл сабаби ва бу кун фазилатининг моҳияти тўғрисида.

Саҳиҳ ривоятда айтиладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида яҳудийларнинг Ашуро, яъни Мухаррам ойининг ўнинчи кунида рўза тутишларини эшитдилар. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар нима учун бу куни рўза тутаётганларининг сабабини билиб келиш учун одам юбордилар. Бу кунда Аллоҳ субханаху ва таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқаргани учун рўза тутаётганларини айтишди. Шунда саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз Мусога улардан кўра ҳақлироқмиз”, дедилар. Ашуро куни келганида одамларга билдириш учун жарчи юбориб “Ким бугун рўза тутган бўлса, рўзасини мукаммал қилсин, ким рўза тутмаган бўлса куннинг қолган қисмида ўзини (емак ичмакдан) сақлаб турсин”, деб эълон қилишга буюрдилар. Шу вақтдан бошлаб мана шу кунда Ашуро рўзасини тутиш фарз бўлди. Бу иш Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўзининг китобида Рамазон рўзасини фарзлиги тўғрисида оят нозил қилгунича давом этди. Ана шундан кейин муборак Рамазон ойининг рўзаси билан Ашуро кунининг рўзаси фарзлиги мансух (бекор) қилиниб, бу куннинг рўзаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан суннат бўлиб қолди.

Бу муборак кун ўтиб борар экан биз бу муносабатни ва бу куннинг сизларга эслатиб ўтган ишга боғлиқ жойини билишимиз лозим. Бу кунда мусулмонлар учун ачинарли бўлган яъни саййидимиз Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўлдирилиши каби қайғули иш содир этилган бўлсада бу кунга таълуқли бўлган асл ҳодисани унутмаслигимиз лозим. Бу куннинг асл қийматини бўшаштирмаслик, балки мен эслатиб ўтган ишда маҳкам бўлишимиз керак. Агар биз бу кунни рўза тутиб, дуо, таҳлил ва зикр билан нишонлаётган бўлсак албатта бу тантананинг сири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзларига биноандир.

Аммо ундан кейин содир бўлган бошқа қайғули ишлар ҳақиқатда ачинарли, бу ишда мусулмонларнинг туйғулари ажралмас ягона, лекин биз бу муносабатни кучли қичқириқларга айлантирмаслигимиз ва кейин пайдо бўлган воқеаларга бирлаштириб юбормаслигимиз лозим.

Мен эътибор беришни хоҳлаган биринчи масала мана шу эди.

Манба: azon.uz

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …