Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 234

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили. Араб.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

و لما اشار الى من سعد بلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا …

Асар сўнги (в. 41б) :

… عن موضوعا بها لا منناع ان يكونجزء السئ مطلوبا سبوته له بالبرهان و لكن هذا آخرالكلام

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 845 ; СВР III, № 1967-1968 ; СВР VI, № 4740 ; Халидов, № 5571-5601 ;Туркестон, № 59-60; Нукус, № 83.

Колофон (в. 41б) :

فى هذه الرسالة الحمد لله اولا و آخرا و السلام على من اتبع الهدى اللهم اغفر لكاتبه و لمن نظر عليه و لمن طالع سنة ۱۳۳۴ …

Кўчирилган сана (в. 41б) : 1332/1914 й.

Настаълиқ. 41 варақ. (в. 1б-41б) ; + 01, 42 бўш варақ ; 12 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллар, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …