Home / ҲАДИС / Муснад китобидан ҳадислар (270-ҳадис)

Муснад китобидан ҳадислар (270-ҳадис)

Бизга Жаҳм ибн Авс ҳадис ривоят қилди:

“Абдуллоҳ ибн Абу Марямдан эшитдим. Унинг олдидан Абдуллоҳ ибн Рустум уловида ўтиб қолибди. Шунда у Ибн Абу Марямга: “Албатта, мен сиз билан ўтиришни ва суҳбатингизда бўлишни орзу қиламан”, – деди. Ўтиб кетганида, Ибн Абу Марям: “Абу Ҳурайранинг: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч қачон фожир ҳолатда неъматга хурсанд бўлма. Албатта, сен, вафотингдан сўнг, нимага йўлиқишингни билмайсан. Албатта, фожир учун ўлмайдиган қотил бор”, – дедилар”, – деганини эшитганман”, – деди. Шу гап Ваҳб ибн Мунаббиҳга етганида, Ваҳб унга Абу Довуд Аъварни жўнатди. Шунда у: “Эй фалончи, ўлмайдиган қотил нима?”, – деб сўради. Ибн Абу Марям: “Олов”, – деди”. (Марфуъ ҳадис).

Check Also

БАРАКА КАТТАЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГАДИР

(Бир ҳадис шарҳи) Эзгуликка иштиёқманд бўлиш ва саъй-ҳаракат қилиш яхши хислатлардан ҳисобланади. Хайру баракага эришиш …