№ inv. MR 3/V
Муаллиф: Руҳониддин Абу Фазл Абу Жаъфар Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Тайфур Ғарнавий Сижовандий (ваф. 560/1165 й.).
Тажвид. Асарда тажвид қоидалари идғом, изҳор, истеъло ҳарфларини ўқиш қоидалари ва Қуръон каримдан оятлар келтирилган. Асар назм усулида ёзилган бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 57б).
Асар боши (в. 57б) :
كر تواز اهل وقوف اى سير سازمت از رمز قرآن با جز ….
Асар сўнги (в. 59а) :
… ياد كير اين نظم از حفظ تمام تا شوى صاحب وقوف اندر كلام
Настаълиқ. 3 варақ. (в. 57б-59а) ; 8 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқовадан ажраган.