Париждаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида ўтадиган “Ислом цивилизацияси: Ўзбекистоннинг буюк маънавий-илмий мероси, маърифатнинг янги уфқлари ва цивилизациялар мулоқоти” мавзусидаги халқаро конференция олдидан юртимиз делегацияси кенг кўламли тайёргарлик ва ташкилий ишларни амалга оширди.

Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бўлим бошлиғи Жонибек Жумаев тадбир арафасида қатор нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий илмий муассасалар раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.


Шунингдек, анжуман бошлангунига қадар ЮНЕСКО Бош қароргоҳида Марказ томонидан чоп этилган ноёб илмий нашрлар, мутафаккирлар меросига бағишланган фундаментал рисолалар ва тўпламларнинг махсус кўргазмаси тайёрланди. Тадбир майдончасидан ўрин олган мазкур кўргазма хорижлик экспертлар, халқаро экспертлар ва конференция иштирокчилари эътиборига ҳавола этилади.

Мазкур тайёргарлик жараёнлари ва ташкил этилган китоблар кўргазмаси Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий меросини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.
Конференция давомида О.Муҳамммадиев маъруза қилиши кўзда тутилган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




