Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори нуфузли халқаро журналда илмий мақола эълон қилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори нуфузли халқаро журналда илмий мақола эълон қилди

International Journal of Artificial Intelligence and Machine Learning халқаро илмий журналида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори Бахтиёр Тўраевнинг ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик олимлар билан ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Multi Task Pareto Optimization Algorithms for Balanced Performance Across Diverse Objectives” (“Турли мақсадлар бўйича мувозанатли натижаларга эришишга хизмат қиладиган кўп вазифали Парето оптималлаштириш алгоритмлари”) илмий мақоласи чоп этилди.

2026 йил 24 май куни журналнинг 3-махсус сонида эълон қилинган тадқиқотда сунъий интеллект ва кўп вазифали таҳсил (Multi Task Learning) соҳасидаги долзарб муаммолар таҳлил қилиниб, турли вазифалар ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган янги Multi Task Pareto Optimization Algorithm (MTPOA) модели таклиф этилган. Илмий ишда мазкур ёндашувнинг аниқлик, барқарорлик ва ҳисоблаш самарадорлигини оширишдаги афзалликлари амалий тажрибалар асосида очиб берилган.

Мазкур мақола Ҳиндистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар олимлари иштирокида амалга оширилган йирик халқаро илмий ҳамкорлик натижаси бўлиб, тадқиқотда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази профессори Бахтиёр Тўраев асосий ўрин тутадиган тадқиқотчилардан бири сифатида иштирок этганини билдиради.

Ушбу натижа Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида амалга оширилаётган илмий изланишларнинг халқаро миқёсдаги эътирофи бўлиб, Марказимиз олимлари замонавий илмий тадқиқотларнинг фаол иштирокчиси бўлаётганини намоён этади.

Мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

https://www.svedbergopen.com/index.php/ijaiml/article/view/299

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Араб олимнинг китоби эътироф этилди

Ироқдаги “Аззаман” газетасининг шу йил 9 июлдаги сонида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи …