№ inv. MR 463
Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)
Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله المتوحد بجلال ذاته وكمال صفاته المتقدس فى نعوت الجبروت عن شوايب النقص وسماته والصلاة على نبيه محمد المؤيد بساطع حججه وواصح بيانه وعلى آله واصحابه هداة طريق الحق وجماعته …
Асар сўнги (в. 79б) :
… الى حركة وهى نقسها … بالقياس الى الآخر ظهر انالاختلاف …
Библиография : GAL I, 427 ; SB I, 758 ; BnF Arabe № 1234-1262 ; Sarkis, col. 637 ; VOHD XVII B,3 № 88 ; Kenderova № 18 ; СВР IV, № 3268-3275 ; Халидов, № 1376-1421 ; Кина № 2473 ; Қарши, № 18 ;Туркестон, № 19 ; Нукус № 68.
Настаълиқ. 102 варақ. (в. 1б-79б) ; +04б, 08б,80-98, 99а, 100а, 102б бўш варақ ; +01-04а, 05, 06, 07, 08а варақларда рубоий, дуолар бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва изоҳлар бор ; баъзи жойларига изоҳлар учун қўшимча варақлар қўйилган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´65 mm. ; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, баъзи варақларнинг чети намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





