Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 462/Х

Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 309б).

Асар боши (в. 309б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية…

Асар сўнги (в. 318а) :

… و العامل فى الفعل المضارع اى عامل الرفع وهو وقوعه موقع الاسم نحو ذيدا يضرب فىموقع ذيد ضارب ويقول الذيدان فى موقع ضارب للذيدان

Библиография : GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Колофон (в. 318а) :

تم

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 309б-318а) ; 308б бўш варақ ; 309а назмий ҳамду сано ва пайғамбарга саловат бор ; ҳошиясида фарсча таржимаси бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …