№ inv. MR 462/VIII
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 261б).
Асар боши (в. 261б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …
Асар сўнги (в. 300б) :
… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا
Библиография : GAL I, 303 ; SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383; Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.
Колофон (в. 300б) :
تم تم ١٢٨١ سنه
Кўчирилган сана (в. 300б) : 1281/1864-65 й.
Настаълиқ. 40 варақ. (в. 261б-300б) ; 260б, 261а дуо бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





