Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 462/VI

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 210б).

Асар боши (в. 210б) :

 

و لما اشار الى من سعد بلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا …

Асар сўнги (в. 254а) :

… و امّا محمولاتها فخارجه عن موضوعا بها لا منناع ان يكونجزء السئ مطلوبا سبوته له بالبرهان و لكن هذا آخرالكلام من آخر هذالرساله تحريرا

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 845 ; СВР III, № 1967-1968 ; СВР VI, № 4740 ; Халидов, № 5571-5601 ;Туркестон, № 59-60; Нукус, № 83.

Колофон (в. 254б) :

تمت ١٢٨٢ سنه

Кўчирилган сана (в. 254б) : 1282/1865-66 й.

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 164б-185б) ; 209б бўш варақ ; 210а варақда дуо бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, муҳум сўзлар қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган ва ёпишган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 462/II Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). …