Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مراح الارواح (Мароҳ ал-арвоҳ)

مراح الارواح (Мароҳ ал-арвоҳ)

№ inv. MR 462/V

Муаллиф. Аҳмад ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда морфология ва синтаксиснинг олтита бобга бўлиб ўрганилган. Асарда асосан феълларнинг тусланиши ва турланиши кўрсатиб ўтилган. Асарнинг кўплаб нусхалари бўлиб, Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштиришда асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 171б).

Асар боши (в. 171б) :

قال الفقير الى الله الودود احمد بن على بن مسعود غفرالله له ولوالديه واحسن اليهما واليه اعلم انةعلم الصرف ام العلوم والنحو ابوها …

Асар сўнги (в. 209а) :

… الاعلالان بتقدير اعلالها وفى التى لم يجتمع الاعلالان يلون حكمها كحكم طوى للمتبقة نحو طاويان ١٢٨١

Библиография СВР I, № 406 ; СВР V, № 3795 ; Альв,. VI. 179-181, № 6805-6808.

Колофон (в. 209а) :

تم تم تم

Настаълиқ. 39 варақ. (в. 171б-209а) ; 170б, 171а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган ва баъзилари ёпишган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 462/II Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). …