№ inv. MR 462/IV
Муаллиф. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).
Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 148б).
Асар боши (в. 148б) :
الحمد لله رب العالمين حمد الشاكرين والصلوة على خير البرية محمد وآله الطيبين الطاهرين قال رسول الله صلى الله عليه وسلم …
Асар сўнги (в. 170а) :
… وقال على وابن مسعود رضى الله عنهما يرث بعضهم عن بعض ان مما ورث كل واحد منهم من صاحبه والله اعلم
Библиография : GAL I, 378-379 ; SB I, 650 ; R. VASSIE, № 258-259 ; BnF Arabe, № 859-861/I, 862-863 ; СВР IV, № 3145-3148 ; Ahlwardt IV, № 4701-4702 ; Халидов, № 4170-4219 ;Туркестон, № 32-33 ; Нукус, № 43-44.
Колофон (в. 170а) :
تمت
Настаълиқ. 23 варақ. (в. 148б-170а) ; 145б, 146, 147 бўш варақ ; 148а варақда дуо бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 210´133 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





