Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 319/IV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 59а).

Асар боши (в. 59а) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 69а) :

… لقومه رحمت واحدة و دخرجت دخرخة واحدة والفعلة بالكسر لنوع من الفعل مقول هو حسن الطعمة والجلة

Библиография : GAL I, 283 ; SB I, 497 ; Kenderova № 93 ; СВР I, № 410 ; Халидов, № 7451-7495 ;Туркестон, № 98-102 ; Нукус, № 99.

Колофон (в. 69а):

تمت

Настаълиқ. 7 варақ. (в.59а-69а) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´70mm. ; варақ ўлчами: 180´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати: Варақлари намдан зарарланган ва мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 484/III Муаллиф – номаълум. Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV …