Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 235/I

شرح فقه كيدانى(= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

Муаллифи:Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

معنى التسمية بالفارسية على التحقيق بنام خداى تعالى بى همتا آغاز ميكنم خدايكه روزى …

Асар сўнгги (в. 20б) :

… من قوله و ترك فرض من الفرائض بلا عزر لان الطهارة جملة الشرايط فى فتماءمل

Библиография : ФКК, № 140, 142.

Колофон (в. 20б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب من يد العبد الضعيف الراجى الى رحمة الله الملك البارى قل محمد ابن شمس الدين يكه تتى غفر الله ذنوبهما و ستر عيوبهما سنة ۱۲۴١

Кўчирилган сана (в. 20б) : 1241/1825 й.

Хаттот (в. 20б) : Қулмуҳаммад ибн Шамсиддин Яккатутий.

Настаълиқ. 20 варақ. (в. 1б-20б) ; +01-02а, 22б-23а, 28а-29 варақларда хаттот машқи ; 21а-22а, 23б-27 29б варақларда дуо, саловот, масала ва қадр кечасининг фазилати бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха намдан зараланган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …